RU

Последние новости

13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  19 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  3 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  12 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  9 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  13 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0

Сардор Зокиров: "Цементчи" осон ўтмаган мавсум якунида Биринчи лигага йўлланмани қўлга киритди" Новости

Сардор Зокиров: "Цементчи" осон ўтмаган мавсум якунида Биринчи лигага йўлланмани қўлга киритди"

Бухоро шаҳрида ташкил этилган Биринчи лигага ўтиш ўйинларида финалга қадар етиб борган Қувасойнинг "Цементчи" клуби Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Жамоа бош мураббийи Сардор Зокиров ортда қолган мавсум давомида босиб ўтилган йўл ва амалга оширилган ишлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.



"Цементчи" осон бўлмаган оғир мавсум ўтказди. Жамоамиз таркиби асосан маҳаллий футболчилардан шакллантирилган. Таркибимизда бир нафар нигериялик легионер футболчи ҳаракат қилди.

"Цементчи" Фарғона  вилояти футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган вилоят кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. Шундан сўнг Қарши шаҳрида ташкил этилган "Худудий кубок эгалари кубоги" мусобақсида иштирок этдик. Жами 9 та жамоа иштирок этган мазкур мусобақада 2-ўринни қўлга киритдик. Бу натижа бизга Биринчи лигага ўтиш ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берди.



Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган ўтиш ўйинлари юқори савияда ташкил этилди. Биз ушбу мусобақанинг финалига қадар етиб бордик ва якунда янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдик. Жамоамиз кўрсатган натижадан хурсанд бўлган футбол мухлислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари бизни Фарғонада ажойиб тарзда кутиб олишди. Янги мавсумда ҳам "Цементчи" фақат юқори мақсадларни кўзлаган холда давом этади. Бизни қўллаб-қувватлаб турган клубимиз раҳбарияти ва жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдираман", – деди ёш мутахассис.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика