RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Сардор Рашидов: "Роналду расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади, лекин..." Новости

Сардор Рашидов: "Роналду расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади, лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду билан учрашуви ҳақида гапириб берди.

- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида сизни майдонга тушишингизни интизорлик билан кутгандик. Лекин мураббий буни сизга раво кўрмади. Асосан захирада қолиб кетавердингиз. Аммо ушбу ўйинларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундаги муҳит қандай экан?
- Яхши таассурот қолдирди. Рости, "Реал"га қарши ўйинни маза қилиб томоша қилдим. Футбол юлдузларини яқиндан кўриш бошқача бўлар экан. Бу бошқа футбол. Ўша ўйинда "Ал Жазира" ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Лекин "Реал" охирги дақиқаларда биздан ғалабани тортиб олганди.

- Ўйиндан кейин "Реал" юлдузлари билан суҳбатлашиш учун имкон бўлганмиди?
- Ҳа, ўйиндан кейин Роналду билан гаплашдим. Криштианунинг ҳол аҳволи билан қизиқдик ва сўнгра унинг футболкасини сўрадим. Лекин бу менга насиб қилмаслигини сезиб тургандим. Чиндан ҳам мендан олдин футболкани сўраб бўлган экан. Ростини айтсам, расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади. Лекин яқиндан қараганимизда ўзимизни йигитлар каби. Хатто, яккама якка суҳбатимизда унинг елкаси меникидан бироз пастроқдек туюлди.

- Чемпионлар лигаси финалида кимнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Финалда "Реал"ни фаворит деб ўйлайман. Лекин "Ливерпуль" ҳам кучли рақиб. Қани кўрамиз, нима бўларкин? Аммо "Реал" кучлироқ.

- Жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қиласиз?
- Аргентинага.

- Месси борлиги учунми?
- Ҳа, шундай.

- У ҳолда сиз учун ким кучли: Мессими ёки Роналду?
- Ҳеч бирини танламайман. Иккаласи ҳам мен учун бир хил, - дейди Сардор Рашидов "Футбол Экспресс" газетасига. 

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика