RU

Последние новости

18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  0 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  0 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  6 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  14 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5

Сардор Рашидов Қатар "Супер Лигасига" йўл олади! Новости

Сардор Рашидов Қатар "Супер Лигасига" йўл олади!

Қайноққина хабарларга кўра, "Бунёдкор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов кейинги фаолиятини Қатарда давом эттиради.
Қатар чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган "Ал Жайиш" футболчимизнинг янги жамоаси бўлади. Клуб Сардор билан уч йиллик битимга имзо чеккан.

Ҳозирча, бу ўтиш ҳақида ҳеч қандай расмий гап сўз йўқ. Аммо трансфер масалалари ҳал этиб бўлинган.

"Ал Жайиш" ОЧЛ-2016ни плей офф босқичидан бошлайди. Худди шундай Хави ва "Ал Садд" ҳам учрашувларга саралаш ўйинларидан қўшилади. Қатар чемпионлигини қўлга киритган "Лаҳвия"гина тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади.

Қатарда янги мавсум август ойидан старт олади. Демакки, Рашидов биринчи давра якунига етганидан сўнг "қалдирғочлар" билан хайрлашади.

Ўз навбатида сайтимиз ўқувчилари ва ўзбекистонлик ишқибозлар номидан Сардор Рашидовнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика