RU

Последние новости

09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  0 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  7 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  20 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34

Сардор Рашидов энди ёш бола эмас (Мулоҳаза учун мавзу) Новости

Сардор Рашидов энди ёш бола эмас (Мулоҳаза учун мавзу)

Кеча олий лиганинг 1-тур ўйинларига старт берилди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Лекин бу учрашувда ҳам Сардор Рашидов ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. У киритилган голларда иштирок этмади, бунинг устига кераксиз вазиятда сариқ карточка олди. Фақат "Бунёдкор"нинг ғалаба қозонгани унга ва жамоа мухлисларига таскин берса ажаб эмас.

Осиё Кубоги ёдингиздами? Терма жамоамиз Хитойдан мағлубиятга учрагач, ҳамма танқид қилинганди. Бош мураббийдан тортиб футболчиларгача. Натижада Саудия Арабистони билан кечган баҳсда биз бутунлай бошқа жамоани кўргандик. Айниқса, 4-рақамда тўп тепган футболчининг ҳаракатларидан ҳамма завқ олганди. Бу йигитча Сардор Рашидов эди.

Мен Рашидовни олдиндан билардим, аммо айнан Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг уни ўзим учун бошқатдан кашф қилдим. Биздан яна бир иқтидорли футболчи етишиб келяпти деб ич-ичимдан қувонгандим ўшанда. Лекин нимагадир жиззахлик футболчида Осиё Кубогидан кейин пасайиш юзага келгандек. Сардор Рашидов "Персеполис" билан ўйинда ҳам, кеча ўтказилган "Бухоро" билан баҳсда ҳам айтарли ҳеч нарса қила олмади.



Европада кўп бора кўрганмиз, ёшлар бир яхши ўйин кўрсатгач, шу темпни йўқотмасдан олға бораверишади. Лекин Саордор билан юзага келган вазиятни ҳеч тушунмаяпман. Унга нима бўлди? "Юлдузлик касали"га чалиниб ўзини йўқотиб қўйдими ё олий лигада тўп тепгиси келмай қолдими? Хуллас, нима бўлаётганини билмайман, бироқ факт шуки, унинг ўйини қовушмаяпти.

Кеча матбуот анжуманида бу ҳақда "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушандан сўраганимизда қуйидагича жавоб олдик. "Мен олдин ҳам айтганман ва яна қайтаришим мумкин, Сардор Рашидов ҳали ёш футболчи. У ўсишда давом этяпти. Бундай ёшда босим остида қолиб, кейинчалик ундан чиқиб кетиш осон эмас. Қолаверса, матбуот ҳам Рашидовни кўп мақтаб юборяпти. Бу эса таъсир қилмасдан қолмайди. Бундан ташқари, Сардорнинг қандай ҳаракат қилишини рақиблар ўрганиб олишди ва уни "ёпиб" қўйишяпти. Сардор техникасини ўстириши лозим, шунда янада яхши ўйин кўрсатади. Мен учун жамоа ҳимояланаётганда Рашидовнинг тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилмаслиги унча муҳим эмас. Мен учун муҳими, жамоа ҳужумга ўтганда унинг қандай ўйнаши. Рашидов ҳали тайёр бўлмаган футболчи. У Роналду ҳам, Месси ҳам эмас. Футболчини тинмай мақтайверишса, у "синиб" қолиши мумкин" - деди Сергей Лушан.

Шу ўринда икки оғиз гап. Аввало мураббийнинг Рашидов ҳали ёш деган фикрига қўшилмаган бўлардим. Чунки у 24 ёшга қадам қўйди, 17-18га эмас. Қолаверса, 24 ёшли футболчи матбуот таъсирига тушиб қолиши керак эмас. Тушиб қолган тақдирда ҳам, уни бу атмосферадан олиб чиқиб кета оладиган шахс биринчи навбатда бош мураббий ҳисобланади. Иккинчидан, мадомики Рашидовнинг ўйинини бошқалар ўрганиб олаётган экан, унинг янада кўпроқ куч билан ишлашига тўғри керади. Юлдуз бўлиш осон эмас, бунинг учун барча қийинчиликларни енгиб ўтиш лозим. Масалан, Роналдуни ҳам ҳар ўйинда доим икки футболчи қўриқлаб юриши мумкин, лекин у барибир имкон топади ва гол уради. Рашидов ҳам ўзимизнинг олий лига савиясида Роналдудек бўлиши керак. Ундан талаб қилинадигани битта: ишлаш ва яна ишлаш. Рақиблар уни ўрганиб олишдими? У бошқа йўлларни қидирсин. Нимадир янгилик ўйлаб топсин.

"Персеполис" билан ўйинга 20 мингдан зиёд мухлиснинг аксарияти Сардор Рашидовни кўраман деб келганди. Лекин ну куни нима бўлди? "Бунёдкор" мағлубиятга учради, бунинг устига Рашидовнинг ўйини чиқмади. Бизда одамларнинг характерини биласиз, бир қўл силтаса тамом, шу билан стадионга бошқа келмай қўяди. Кечаги ўйинга эса нари борса бир ярим минг одам келибди. Кўряпсизми, салкам йигирма баравар кам. Ҳозирги футболда мухлисларни стадионга қайтаришнинг йўли фақат ғалаба қозониш эмас, балки таркибда ажабтовур ўйин кўрсатадиган футболчи бўлиши ҳам катта рол ўйнайди. Чунки одамлар бир хил пландаги футболчилардан зерикиб қолишган. Уларга шоу қилиб берадиган футболчи керак. Сардор Рашидов эса майдонда айнан шоумен бўла оладиган футболчи. Ундан умидимиз жуда катта. Қолаверса, у энди ёш бола эмас.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика