RU

Последние новости

00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  1 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  1 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  2 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  2 21:23Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"  5 21:00 Ўзбекистон миллий термаси машғулоти: Ҳусанов, Шомуродов ва Турғунбоев жамоага қўшилди  0 20:44Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:31Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади!  5 20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  8 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  5 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  5 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2

Сардор Рашидов: "Араб мамлакатларида ОЧЛ мусобақаси иккинчи ўринда туради" Новости

Сардор Рашидов: "Араб мамлакатларида ОЧЛ мусобақаси иккинчи ўринда туради"

Қатар юлдузлар лигаси чемпионати якунига етишига ҳам бор йўғи учта тур қолди.

Ушбу чемпионатда бир қатор футболчиларимиз тўп тепишидан барчанинг хабари бор. “Ал Жаиш” ички чемпионатда сўнгги бор “Муайдер” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ал Жаиш” сафида ҳаракат қилаётган Сардор Рашидов ушбу баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Рашидов чемпионат якунлари ҳақида бизни қизиқтирган саволларимизга жавоб берди.

-  Ички чемпионатда охирги маротаба “Муайдер” жамоасига қарши баҳс олиб бординглар ва қийинчилик билан ғалаба қозондинглар. Ушбу учрашувда киритилган голларнинг бирига муаллифлик қилдингиз. Ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?

-  “Муайдер” жамоасига қарши учрашувда муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Биз ушбу баҳсда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик. Рақиб жамоа дарвозасига гол уриб клубимга фойда келтирганимдан хурсандман. 

-  Чемпионат якунланишига 3та тур қолди. Мавсум “Ал Жаиш” учун қандай ўтмоқда?

-  Бу йилги мавсум ўтган йилгидек ажойиб тарзда ўтди, дея олмайман. Лекин олдимизда иккита кубок мусобақаси бор. Мана шу икки совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қиляпмиз. Агарда шу кубокларни ҳам қўлга кирита олсак, мавсум биз учун ажойиб тарзда ўтди, дея оламан.

-  ОЧЛ мусобақаси гуруҳ босқичига чиқа олмаганингларни инобатга олмасак, сиз айтган шу 2та кубокни қўлга киритсанглар, шуни ўзи етарлими?

-  Ҳа шундай, араб мамлакатларида ички чемпионат биринчи ўринда туради. Кейин ОЧЛ мусобақаси. Шунинг учун ҳам амир кубоги ва Қатар кубогини қўлга киритсак бўлгани. 

-  Лекин ички чемпионатда учинчи ўриндасизлар. Мавсум якунланишига 3та тур қолди. Биринчи ўринни эгаллаш учун имкониятлар етарли деб ўйласизми?

-  Тўғрисини айтсам, йўқ. Чемпион бўлишимиз жуда ҳам қийин. Буни раҳбарият ҳам тушиниб турибди. 


-  Сизнингча мана шундай омадсизликка нима сабаб бўлди?

-  Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бугун сен ғалаба қозонасан эртага бошқаси. Бу бутун жаҳон футболида бўладиган ҳолат. Кучли жамоага қарши барча клублар бор кучи билан ўйнайди. 

-  Яқиндагина “Аш Шахания” жамоасига қарши учрашувда жарима зарбасидан рақиб дарвозасига ажойиб гол урдингиз. Бундан ўзингиз ҳам хурсанд бўлган бўлсангиз керак?

-  “Ал Жаиш” сафида рақиблар дарвозасини 27 бор ишғол қилдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. “Аш Шахания” жамоасига қарши учрашувда жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилдим. Очиғи бундай бўлишини кутмагандим. “Ал Жаиш” таркибида илк маротаба жарима зарбасидан гол урдим (кулиб). 

-  “Ал Жаиш” таркибида анчадан бери тўп тепяпсиз. Биламизки Қатарда етарлича мухлисларга эгасиз. Уларга дастхад беришдан ва мухлисларингиз билан суҳбатлашишдан ўзингизни олиб қочмайсизми?

-  Албатта йўқ, Қатарда ҳам ўзимга яраша мухлисга эга бўлганман. Улар билан суҳбатлашишдан қочмайман. Мухлисларни хурсанд қилиш менинг ишимга ҳам киради. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика