RU

Последние новости

18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  10 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  13 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12

Сардор Раҳмонов: "Фарғоналик мухлисларни хурсанд этиш учун бор кучни ишга соламиз" Новости

Сардор Раҳмонов: "Фарғоналик мухлисларни хурсанд этиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бу йил "Нефтчи" ўз таркибини деярли янгитдан шакллантирди.
Хусусан мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида "Локомотив"дан Сардор Раҳмонов таклиф этилди. 20 ёшли футболчи кеча "Андижон" - "Нефтчи" (0:1) синов-назорат баҳсида ўнг қанот ҳимоя чизиғида ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг Раҳмоновдан интервью олдик.

- Сардор, водий дербиси гарчи ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлсада, доимо кескин курашларга бой тарзда кечади. Мана бугун сиз дербида илк бор иштирок этдингиз. Бу хусусда нима деган бўлардингиз?

- Албатта, "Нефтчи" - "Андижон" ёки "Навбаҳор" - "Нефтчи" баҳслари азалдан муросасиз руҳ остида ўтиб келган. Бугун ҳам стадионга келган мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳ бўлди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш иштиёқи кучли бўлди. Шунинг эвазига кескин кураш кечди. Чемпионат бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Расмий ўйинлар старти олдидан ўз кучимизни яна бир бор чамалаб олдик.

- Жамоангиз бугун ягона автогол ҳисобига ғалаба қозонди. Айтингчи "Нефтчи" ўз ўйинини тўлиқ намойиш этдими ёки...?
- Йўқ, мен ундай демаган бўлардим. Юртимизда футбол мавсуми энди бошланади. Шу боис айни пайтда ҳеч қайси жамоа 100 тайёр холатда деб бўлмайди. Бунга озгина вақт керак яна. Қолаверса ўзингизга яхши маълум "Нефтчи" таркиби бу йил янгитдан шакллантирилди. Шуни ҳам унутмаслик лозим. Мана бугун кўрган бўлсангиз ўйинимиз яхши қовушди.

- Туркияда бўлиб ўтган йиғин тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Хориж йиғини мобайнида режадаги барча юмушларни бажардик деб ўйлайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдик. Афсуски синов-назорат баҳсларининг барчасида имкониятни бой бердик. Бунга таркибни янгитдан тузилаётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Футболчилар бир-бирлари билан тушуниб олишлари учун маълум бир фурсат керак бўлади. Муҳими чемпионат ўйинларида ютқазмаслик.

- Бугун ҳимоя чизиғида Клецков, Мельзиддинов ҳамда Эрматов сингари маҳоратли ўйинчилар бирга ҳаракат қилдингиз. Улар билан бир сафда ўйнаш ҳам сиз каби ёшларга бироз енгилроқ бўлиши турган гап. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта. Сиз айтиб ўтган ўйинчиларда халқаро тажриба ҳам етарлича. Майдонда уларнинг менга йўл-йўриқ кўрсатиб туришиши ҳам қўшимча куч бағишлайди.

- Янги жамоа ва янги муҳитга мослашиб олиш жараёнини қандай ўтказяпсиз. Бу борада сизга ким яқиндан ёрдам бермоқда?

- "Нефтчи"да ички муҳит аъло даражада. Шунинг учун ҳам янги футболчилар қисқа фурсат ичида бир-бирлари билан чиқишиб кета олди. Мен ҳам бу ерга келишимдан олдин таркибдаги кўплаб ўйинчиларни олдиндан билардим. "Нефтчи"га мослашиб олишимда кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳамманинг ёрдами бўляпти.

- Фарғоналиклар мухлислар жуда талабчан бўлишади. Уларга нима деган бўлардингиз?
- Ҳа, уларни талабчан эканлигини олдиндан биламан. Шу боис буни жуда яхши ҳис этиб турибмиз. Насиб қилса жамоамиз мухлисларини мазмунли ва ҳужумкор ўйинлар билан хурсанд этиб, уларни ишончини оқлаш учун бор кучни ишга соламиз.

- Ҳозирги таркибдан келиб чиқиб айтингчи, "Нефтчи" чемпионатда нечанчи ўрин учун давогарлик қилиши мумкин?
- Мақсадимиз юқори ўринлардан бирини банд этиш. Бошқача айтганда кучли бешликдан пастламаслик.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика