RU

Последние новости

12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0 12:05Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат"да бош мураббий ўзгарди  0 11:42Саудия Арабистони клуби яна бир бразилияликни ўз сафига қўшиб олди  0 11:17Роналду: "Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни якунлаш? Мен асосий таркибда ўйнашим керак"  10 10:45Расман. Шукуровнинг янги жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилди  0 10:17"Ал Иттиҳод" "Аякс" етакчиларидан бирини сотиб олди  0 09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  1 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  2 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  6 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  5 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  8 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   14 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  23 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  6

Саралашни ғалаба билан бошладик. Туркманистон U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1 Новости

Саралашни ғалаба билан бошладик. Туркманистон U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1

Ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 2-тур учрашувлари бошланди.
Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижасини ва асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.
 
Учрашувнинг 9-дақиқасида Шомуродовнинг ўнг қанотдан ерлатиб берганини Миржамол Қосимов дарвозага йўллади. Тўп анчагина баланддан ўтиб кетди.25-дақиқада қарши ҳужум натижасида Шомуродов ўнг қанотдан жуда қулай кириб бориб тўпни Абдиевга узатди, Аслиддин тўпга етолмади... 40-дақиқага келиб Туркманистон Абдураимов дарвозаси томон илк зарбани берди. Рақиб сардори - Аннаев - энг хавфли ўйинчи. Танаффусга гол билан чиқиб кетишимиз мумкин эди, бироқ Мақсуд Маҳмудовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

51-дақиқада Элдор Шомуродов бирга-бир чиқди ва рақиб дарвозабони устидан тўпни ташлади... тўп бўш дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди... 76-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Андрей Сидоров тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйиб ҳисобни очди - 0:1.

89-дақиқада қарши ҳужумда Қосимов ажойиб ҳаракат билан Элдор Шомуродовни яккама-якка чиқарди. Афсус, у жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Учрашувда бошқа гол бўлмади ва Ўзбекистон ёшлари саралашни ғалаба билан бошлашди.

Энди Алексей Евстафеев шогирдлари 8 октябрь куни Непал билан беллашадилар.

 
Туркманистон  U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1 (Иккинчи бўлим)
Гол:
Андрей Сидоров 76.
ЎЗБЕКИСТОН U-19:
Шерзодбек Абдураимов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Азизбек Мамазоитов, Меҳрож Ғуломов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Бобур Давлатов, Дурбек Камолов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов 24.

4 октябрь, жума
Ҳиндистон - Қатар 0:2
Непал - Туркманистон 1:2

6 октябрь, якшанба
18:30. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1
21:00. Непал - Ҳиндистон

8 октябрь, сешанба
18:30. Ўзбекистон - Непал
21:00. Қатар - Туркманистон

10 октябрь, пайшанба
21:00. Қатар - Непал
18:30. Ҳиндистон - Ўзбекистон

12 октябрь, шанба
18:30. Туркманистон - Ҳиндистон
21:00. Ўзбекистон - Қатар

Вазиятлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали бериб борилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика