Санжар Турсунов яқин икки кун ичида "Газовик" билан шартнома тузади
22 июл 2013 13:12
Новости

Санжар Турсунов яқин икки кун ичида "Газовик" билан шартнома тузади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов фаолиятини Россияда давом эттиради.
Турсунов Россия биринчи дивизиони вакили "Газовик" клуби билан яқин кунларда расман шартнома тузади. Ушбу клуб 1976 йил ташкил топган бўлиб Оренбург шаҳри шарафини ҳимоя қилади.
"Газовик" 2010 йил Россия биринчи дивизионига чиқишга эришганди, бироқ кейинги мавсумни ўзида яна иккинчи дивизионга қайтди. Ўтган мавсумда эса клуб Урал-Поволжье минтақасида 1-ўринни олиб биринчи дивизионга йўлланма олди. Айни пайтда Россия биринчи дивизионида 3та турдан сўнг 5 очко тўплаб 7-ўринда бормоқда. Клубни Роберт Евдокимов бошқармоқда.
"Газовик" 4-турни эртага, 23 июль куни сафарда "Торпедо"га қарши ўтказади.

Комментарии