RU

Последние новости

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  1 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  13 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

Санжар Турсунов: “Муҳими жамоамиз аҳил” Новости

Санжар Турсунов: “Муҳими жамоамиз аҳил”

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Баҳрайнга қарши ўйиндан сўнг бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
“Тайёргарлик режа бўйича давом этяпти. Баҳрайнга қарши ўйинда аввал ҳавони ўзимизга бўйсундириб олишимиз керак эди, кейин эса жамоани. Баҳрайн эса фақат бизга қаршилик қилса кифоя эди”,  - дейди Санжар Турсунов.

-   Ҳавони инобатга олмасак, ўйиндан келиб чиқиб қанчалик Осиё Кубогига тайёрланиб боряпмиз?

-   Йиғинга ҳамма ҳар хил шароитда келади. Клуб билан терма жамоа ўртасида фарқ катта, клубда битта тактика устида ҳар куни ишлаймиз, терма жамоажда эса бунинг имконияти кам. Ҳозир ҳам бир-биримизни тушуняпмиз, лекин янада юқори даражага чиқишимиз керак. Танқидлар кўпайиб кетди. Шу ерда бир нарсани айтиб ўтишим керак, бизни қўллаб-қувватлашингизни истардик. Футбол шундай ўйинки, унда таваккал қилиш лозим, шундай таваккал қилишимиз керак бўлган пайтда, ўйинимиз ўхшамай қолиши мумкин. Кеча пляжда футбол ўйнадик ва тикланиш машқини бажардик. Жамоа ичидаги муҳит ажойиб тарзда. Афсуски, буни нотўғри тушунганлар ҳам бўлди, пляжда футбол ўйнагандан кейин тупроқ аралаш автобусга чиқиб кетмайсиз-ку? Қолаверса тузли пляжнинг тикланишга ҳам фойдаси бор. Мураббийларимиз ҳам биз билан ўйнашди. Ҳаммаси ажойиб бўлди, муҳими аҳиллик бор.



-   БААга қарши тайёргарлик қандай кечяпти?
-   БАА Осиёнинг кучли терма жамоалари қаторига чиқиб олди деб ўйлайман, сабаби кўплаб кучли рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказяпти. Табиийки, бундай паллада уларнинг камчилиги кўриниб, бунинг устида ишлашади. Янги Зеландия билан нима учун ўйинимиз ўхшади, боиси уларга қарши кўпроқ тайёргарлик кўрган эдик. Мана шундай йиғинлар бизга асқотади. БААни ютишимиз керак. БААнинг Австралияга қарши кечган ўйинини кўриб чиқдик, улар анча яхши ҳаракат қилишди.
 
-   Терма жамоамиз аввалги ҳолатини тиклади деб айта оласизми, бир йил аввал кўпчилик ёки захирада жароҳатини даволаш билан банд эди.
-   Худога шукрлар бўлсинки ҳозир ҳаммаси яхши, ўзингиз кўряпсиз муҳит ҳам аъло даражада. Аввалги Осиё Кубогидан кейин кўплаб жамоадошларим чет элдан жамоа топишган эди. Бу сафар эса улар ўша даврга нисбатана анча тажрибали бўлиб қайтяптилар.



-   Осиёда кучсиз жамоалар қолмаётганини инобатга олсак, сизга кўпроқ қайси жамоалар ёқяпти?
-   Ўйлашим бўйича БАА, Қатар катта суръатда ўсяптилар. Афсуски ҳар бир жамоа ҳақида фикр юрита олмайман, боиси уларни кузатиш ҳар дом ҳам насиб этавермайди.

-   Янги шартномангиз ҳақида, сиз шу вариантни таклиф қилдингизми ёки клубми?
-   “Ворскла” раҳбарлари 2,5 йиллик шартнома таклиф қилишди, мен эса узоқ муддатга шартнома тузаолмасдим. Кейин 1,5 йил, мен эса ярим йил таклифи билан чиқдим. Клуб раҳбарияи билан муносабатим яхши, ёзгача балки бошқа бир тўхтамга келармиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика