RU

Последние новости

00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  0 00:03ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  40 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  5 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  4 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  3 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади? Новости

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда.
Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа биринчи босқични биринчи ўринда тугатишдан ташқари 22та беллашувда ўз дарвозасидан атиги олтита тўп ўтказиб юборди. Бундан барча футболчилар қатори дарвозабон Санжар Қувватовнинг ҳам ҳиссаси катта.

Касбилик дарвозабоннинг ўйинига жиддий эътироз бўлиши мумкин эмас. Ва ўйлаймизки, у миллий терма жамоа йиғинларига мунтазам равишда чақирса бўладиган даражага етди. Бу гапни биз “Машъал” фойдасини кўзлаб айтаётганимиз йўқ, балки масалага объектив ҳолда ёндошиб ҳам шуни айтиш мумкинки, Санжар Қувватов терма жамоада тўп сура оладиган даражада етук футболчи.

Тўғри, айни пайтда Игнатий Нестеров миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлиб турибди ва унинг ўйинларига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин назаримизда, Игнатийга ҳам мос ўринбосар керак ва Қувватов мана шундай ўринбосарлардан бири бўла олиши мумкин. Чунки унда дарвозабонга керакли бўлган хислатлар етарли. Қувватовни анчадан бери таниганим учун шуни айтишим мумкин, у ичмайди, чекмайди ва режимга тўлиқ амал қилади. Машғулотларда ҳам тер тўкиб ишлайди. Мураббийларнинг ҳар бир кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилади.

Бугунги кунда терма жамоамизда иккинчи ва учинчи дарвозабонлар бўлиб турган Мурод Зуҳуров билан Сардор Қобулжоновга нимадир етишмаётгандек. Хусусан Зуҳуров кўп вақтини “Бунёдкор” захирасида ўтказмоқда. Қобулжонов эса ҳали тўлиқ пишиб етилгани йўқ. Шундай экан, агар терма жамоа мураббийлари Санжар Қувватовга ҳам эътибор қаратадиган бўлишса, ўйлаймизки, адашишмайди.

Бундан ташқари, Санжар учун терма жамоа янгилик ҳисобланмайди. У ўз вақтида олимпия термамиз сафида ҳам яхши ўйин кўрсатган ва поғонама поғона одимлаб мана энди миллий терма жамоада ҳам ўйнай оладиган даражага етди. Агар август ойида бўлиб ўтадиган терма жамоамизнинг Туркия билан ўртоқлик ўйинига Санжар Қувватов ҳам таклиф этилса бундан мубораклик мухлисларнинг боши кўкка етган бўларди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика