RU

Последние новости

07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  2 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  6 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  129 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат Новости

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат

Дунёнинг энг машҳур стадионларидан бирига фото саёҳат қиламиз.

Бугун сиз билан Мадриднинг "Реал" клуби аренаси "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрамиз.



"Реал" стадиони жаҳоннинг энг машҳур ареналаридан бири ҳисобланади ва ҳар йили миллиондан ортиқ туристлар бу ерга ташриф буюради. "Сантьяго Бернабеу" стадиони 1947 йилда очилган, аммо бундан олдин арена 1924 йилда очилган ва 1936-1939 йилларда қамоқ сифатида фойдаланилган. Бугун "Сантьяго Бернабеу" янги технологияларга мослаштирилган (лифтлар, иситиш тизими, вип секторлар). Бундан ташқари стадионнинг ўз метро бекати бор.


Кассадан чипта оласиз ва стадионга марҳамат. Лифт сизни аренанинг энг юқори қисмига олиб чиқади. Трибуналар бўшлигига қарамай стадионинг кўриниши сизда ҳайратда қолдириши аниқ.


Саёҳатимизни музейда давом эттирамиз. Музейда сиз клубнинг деярли барча совринлари билан танишишингиз мумкин. Бу ерда энг кўп суратга тушиладиган жой УЕФА Чемпионлар лигаси Кубокларининг олдида. Музейдаги энг "қария" соврин 1908 йилги Испания Кубогидир. Музейнинг бир қисми клубнинг баскетбол жамоасига бағишланган, бу жамоа ҳам Европада катта ютуқларга эришган.




Музейдаги совринлардан сўнг вип зонага ўтамиз. Бу ерда "Реал Мадрид" президенти ва клуб томонидан таклиф қилинган машҳур инсонлар (бизнесменлар, актёрлар, сиёсатчилар) учун жой ажратилган. Ушбу жойларда теридан қилинган ўриндиқлар, телевизион экранлар бор. Бу ўриндиқлар ортида президент ва меҳмонлар учун махсус бар бор. Айнан шу ерда жамоанинг кийиниш хонасига ўтиш мумкин. Шундай қилиб, клуб президенти пастга тушиб, керак бўлса футболчилар билан суҳбат қуриши мумкин.





Энди эса тоннельга йўл оламиз ва у ердан майдонга чиқиб борамиз. Майдонга чиққанингиздан сўнг захира ўриндиғида дам олишингиз, суратга тушишингиз мумкин.



Навбат кийиниш хонасига. Деярли барча стадионларда мезбонларнинг кийниш хонасига кириш мумкин эмас. "Реал" ҳам ушбу қоидага риоя қилади. Рақиб жамоа кийиниш хонасига кирар эканмиз бу ер душ кабиналари, жакузилар билан жиҳозланганига ва массаж кабинетига кўзимиз тушади. Кийиниш хонасида оқ ва кўк ранглардан фойдаланилган.



Кийиниш хонасидан сўнг саёҳатимиз матбуот залида давом этади. Бу ерда бутун дунёдан ташриф буюрган журналистлар "Қироллик клуби"нинг футболчи ва мураббийларига савол беришади. Сиз мураббийнинг жойида ўтириб суратга тушишингиз мумкин.



Экскурсиямиз клубнинг расмий дўконида якунига етади. Дўконда "Реал"нинг трикотаж маҳсулотлари, аксессуарлар, байроқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, пижамалар ва хоказоларни харид қилиш мумкин.




"Сантьяго Бернабеу"даги саёҳатдан сўнг маъбуда Кибела фавворасига боришни маслаҳат берамиз. Бу ерда "Реал" мухлислари қўлга киритилган ютуқни нишонлашади. Маҳаллий ҳукумат автомобил йўлларини ёпади ва бу жой одамлар билан тўлади.




Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика