RU

Последние новости

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Санжар Турсунов: "Навоийга илк бор келишим омадли чиқишига умид қиламан" Новости

Санжар Турсунов: "Навоийга илк бор келишим омадли чиқишига умид қиламан"

АГМК вингери Санжар Турсунов "Қизилқум"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Карантинда футболни жуда соғингандик. Худога шукур, футбол бошланиш арафасида. Карантин барча жамоаларга бир хил шароит тақдим этди. Қисқа фурсатда жамоамиз имкон қадар ҳар тарафлама ўйинга пухта тайёргарлик кўрди. Очиғи, майдонга тезроқ чиқишни ва яна ишга киришишни интизорлик билан кутяпман. Бўм-бўш стадионда ўйнаш ғалати бўлиши аниқ. Лекин биз уйда телевизор қаршисида туриб, бизни масофадан қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, олмалиқлик ишқибозларга аъло кайфият улашиш учун ҳаракат қиламиз. Навоийга биринчи сафарим айнан АГМК билан бўлмоқда. Умид қиламанки, илк сафар омадли чиқади ва бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз. Энг муҳими, ютуқ. Лекин Навоийдаги дебют учрашувимда гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишга астойдил интиламан. Бизни қийин ва қизғин баҳс кутмоқда. АГМК яшил майдон ва ундаги ажойиб онларни соғинган", - дея гапириб ўтди Санжар Турсунов.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика