RU

Последние новости

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  3 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида Новости

Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида

Бу йил бошида Суперлигага қайтган "Локомотив" яна Про лигага равона бўлди.

Мавсум бошида бир нечта тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олган "темирйўлчилар" ўз мақсадларига етиша олмадилар. Бунда мураббийлар алмашинуви, барқарорсизлик, ғалабасиз сериялари умуман барчаси бирлашиб муваффақиятсизликка етаклади. Биз бу борада "Локо"нинг етакчиси Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Локомотив"га ўтганингизда мақсадларингизни айтгандингиз. Мавсум якунланди ва жамоа Про лигага тушиб кетди...

- Мавсум бошида клуб раҳбарияти билан режаларимиз бошқача эди. Ёшларни секинлик билан таркибга қўшиб бориш ва "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишни мақсад қилгандик. Александр Стоймировичга охиригача имконият берилмади. Бунинг турли сабаблари бор. Буни футболни ичида юрган одамлар билади. Жамоанинг натижасига қараб ўйнашни бошлади. Бироз сабр етмади. Бир йилда 3-4 мураббий алмашди. Бунинг натижасида йигитларда турли вазиятлар юзага келди. 

- Бир мавсумда жамоани 4 нафар мураббий бошқарди. Кимга қандай имконият берилди?

- Мураббийлар ўзгариши раҳбариятнинг қарори ҳисобланади. Крестининни олиб келганимиз яхши қарор бўлди, лекин унга ҳам охиригача имконият яратилмади. Агарда у қолганида "Локомотив"нинг Суперлигада қолиши эҳтимоли ошарди. Битта мен эмас, жамоадаги футболчилар ҳам шундай фикрда эди. 

- Крестинин кетгач янги мураббий номи эълон қилинди. Кейин эса сиз жамоани тарк этдингиз. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб эди?

- Мавсум тугамасидан кетишимга келсак, одамда ғурур деган нарса бўлади. Мен бу одам билан ишлашни истамадим. Нима учунлигини ҳамма билади. Раҳбариятнинг мазкур қарорига тушунмадим. Григорий Колосовский "Металлург" билан охирги ўринда юрди, Бабаян шунча бюджет билан чемпион бўла олмаган. Бу қарорга мен қўшилмадим. Агар ўртада юрган мураббий келганида ҳам бошқа гап эди. Биздан пастдаги мураббий келиб яна жамоани тушириб юбориши мантиққа тўғри келмайди. У мураббий "Локомотив"ни олиб қолишига ишонмадим. "Металлург" Суперлигада қолди. Усиз жамоа яхши ўйнади. 

- "Аждарлар"нинг чемпионлиги Суперлигада қолган жамоалар кучсизланганиданми?

- "Насаф" бу чемпионликка муносиб эди. Рўзиқул Бердиевни ҳам табрикладим. Чемпионат баҳсларига келсак, "Насаф"га "Навбаҳор", ОКМК жамоаларининг хатолари, қайсидир жойда охиригача курашмагани ҳам фойда берди. Футболда кимдир хато қилади, яна кимдир ундан фойдаланади. "Насаф" мухлисларига чемпионлик муборак бўлсин деб қоламан. Суперлига кучайдими ёки йўқми лекин тарихда қоғозга "Насаф" чемпионлиги ёзилди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги икки учрашуви ташқаридан қандай таассурот қолдирди?

- Терма жамоага келсак, аввал ҳам айтганман менга Катанецнинг тактикаси ёқмайди. Ҳозирги пайтда яхши футболчиларимиз бўла туриб 5 та ҳимоячи бўлиб ўйнаш тўғри келмайди. Бу футболчилар билан Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Олдинда тактикамизда нимадир ўзгариш бўлишини, кўрган одам бу жамоада келажак бор дейишини истардим.

- Шундай хабар эшитдикки, Санжар Турсунов "Бунёдкор"га ўтади ёки футболни тугатади?

- Ҳозир 50/50 ҳолатдаман. Футболдан бироз пауза олмоқчиман. Бу танаффус кейинги фаолиятимга таъсир қилиши аниқ. Лекин футболсиз яшолмасам керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика