RU

Последние новости

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Санжар Шоаҳмедов: "Суперлигада 5 баллга тортадиган легионерлар йўқ. Малайзияни олдин ҳеч ким менсимас эди. Ҳозир эса..." Новости

Санжар Шоаҳмедов: "Суперлигада 5 баллга тортадиган легионерлар йўқ. Малайзияни олдин ҳеч ким менсимас эди. Ҳозир эса..."

Суперлигада трансферлар ўзининг қайноқ палласига кириб бўлди. Жамоаларнинг эса таркибларида ўзгаришлар давом этмоқда.

Ўтган мавсумни АГМКда ўтказган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов ҳам шу кунларда фаолиятига аниқлик киритиб олиши кутилмоқда. Футболчи сайтимизга берган интервьюсида Малайзиядан таклифлар борлигини, ҳозирда танлов жараёни кетаётганини маълум қилди. Маълумки, Санжар Шоаҳмедов икки мавсум мазкур мамлакат вакили "Терренгану" жамоасидаги ҳаракатлари орқали маҳаллий мураббий ва мухлисларда илиқ таассурот қолдирганди. 


- Ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказдингиз. Бу жамоа сиз учун қадрдон ҳисобланади. Хўш, сизни қониқтирган ёки қониқтирмаган жиҳатлар ҳақида айтиб берсангиз...

- Тўғри айтдингиз. АГМК мен учун бегона эмас. Суперлигадаги фаолиятим шу жамоа орқали бошланган. Клубда барча нарса қониқтирди. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ. 

- Мавсумнинг сўнгги палласига келиб жамоада кубок финалига йўлланма олиш ва иккинчи ўринни қўлга киритиш учун жуда қулай имконият юзага келганди...

- Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Кўрдингиз. Ярим финалда ғолиб номи 110 дақиқагача ҳам аниқ эмасди. Иккита гол ҳам уришга эришдик. Голларимиз ҳисобланмади. Иккинчи ўрин учун "Сўғдиёна" билан охиригача кураш кечди. Омад келмаса қийин экан. 

- Аввалги йилларда Малайзияда тўп тепдингиз. АГМК сиз учун вақтинчалик "қўниш" майдончаси, ўзингизни кўрсатиб олиш вазифасини бажариб бердими?

- Икки йил Малайзияда тўп тепиб Олмалиққа қайтдим. Бунинг сабаби жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилганди. Мақсадим жамоа билан ОЧЛга йўлланма олиш эди, десам муболаға қилмаган бўламан. Олдимда бошқа вариантлар ҳам бориди. Худога шукур плей-оффда Қатарда "Ал Ғарафа"дан устун келиб гуруҳга чиқдик. Бу ҳам катта натижа. 

- Агарда АГМК ОЧЛга йўлланма ёки мавсумни соврин билан якунлаганида сизнинг ҳам жамоада қолишингиз эҳтимоли бормиди?

- Мавсум тугамасидан олдиноқ ўзимиздан 2-3та жамоалар қизиқиш билдираётганди. Кейин эса ўзимни хорижда синаб кўриш фикри туғилди. Бу йил ёки хорижда, ёки ўзимизда тўп тепаман. Катта эҳтимол билан жамоамни ўзгартираман. 

- Бугунги кунда Суперлигамиздаги легионерлар савиясини 5 баллик тизимда қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Ўзим ҳам легионер сифатида ўйнаганман. Буни қийинчлигини биламан. Тўғрисини айтганда 5 баллга лойиқ легионерлар йўқ. Агар баҳолайдиган бўлсак, 4 балл. 

- Билишимизга қараганда сизни яна Малайзия клублари ўз сафида кўришни истаётган экан. У ерда мухлислар сизни яхши билишади. Айниқса "Терренгану" жамоасидагилар ижтимоий тармоқларда ҳам эслаб туришади..

- Худога шукур Малайзияда ўзимга яраша ҳурматим бор. Мураббийлар яхши танишади. "Кедах" ва бошқа жамоалардан жиддий таклифлар бор. 

- Пандемия сабаб Таиланд ва бошқа Шарқий Осиё клубларида ойликлар қисқариши, маошларда муаммолар пайдо бўлмоқда. Шунингдек кутилмаганда чемпионат ҳам тўхтаб қолиши ҳеч гап эмас...

- Шу томонларини ҳам ўйлаяпман. Айтганингиздек у ерда пандемия сабаб чемпионатни тўхтатиб қўйишади. Таиланд, Малайзияда вазият жиддийлашса машғулотларни ҳам бекор қилинади. 

- Ташқаридан олиб қаралганда Малайзия чемпионати, футболи кучсиз кўринади. Қайсидир маънода тўғри даража жиҳатдан ортда. Клублардаги шароитлар, йўлга қўйилган иш борасида биздан устун томонлари ҳам бор...

- Тўғри. Медиа, маркетинг, витаминлаш, майдонлар борасида жуда олдинга силжишган. Футболчиларни таништириш тадбирлари ҳам бошқача. Шунингдек Испания, Бразилиядан кучли легионерлар таклиф қилинмоқда. Олдин ҳеч ким менсимас эди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика