RU

Последние новости

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади”

Маълумки кеча ОФКнинг штаб квартираси жойлашган Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсум олий лигамизда 2-ўринни эгаллаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби келаси йил ҳам ушбу нуфузи юқори бўлган мусобақада иштирок этади. Қуръага кўра “Темирйўлчилар” “А” гуруҳидан жой эгаллади. Хўш, “Локомотив” учун қуръа қандай келди? Бу ҳақда жамоа етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кўпчилик қатори мен ҳам Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш маросимини катта қизиқиш билан кузатиб бордим. Менимча жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳи у қадар кучсиз ёки кучли дея олмайман. Ҳамма жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади. Эроннинг “Сепахон” клуби мамлакат чемпиони ҳисобланади. БААнинг “Ал Наср” жамоаси ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин. Хуллас нуфузи жиҳатдан Осиёда энг юқори бўлган ушбу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан ҳар бир рақибга хурмат билан қараб, жиддий тайёрланмоқ лозим.

- “Локомотив”даги келажагим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Хориж жамоаларидан таклифлар бўлаётганини яшириб ўтирмоқчи эмасман. Лекин бир тўхтамга келганимиз йўқ. Балки келаси йил ҳам “Локомотив”да ўйнарман. Менимча бу масала янги йилга қадар аниқ бўлади – дейди Санжар Шоаҳмедов.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика