RU

Последние новости

16:50Сон Хён Мин "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади  0 16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  0 16:02Бруну Фернандеш: "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганимиздан хафаман"  3 15:42Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"  1 15:28"Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Фулхэм"га кўчиб ўтиши мумкин  1 15:05"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди  1 14:36Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 14:21Фарҳод Бекмуротов: "Андижон" яратган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди"  8 14:10Расман: Муҳриддин Зоиров - "Локомотив" футболчиси!  0 13:39"Хоразм" янги мавсумда Суперлигада иштирок этадими?  16 13:15ПСЖ, МЮ ва "Арсенал" Душан Влаховичга қизиқмоқда  0 12:49Эшитдик-да! "Олимпик"нинг тақдирига ойдинлик киритилди  12 12:35ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади  1 12:15"Нефтчи" Туркияда Руминия, Сербия, Косово ва Македония клубларига қарши ўйнайди  3 12:07"Қизилқум" сербиялик легионерни ўз сафига қўшиб олди  2

Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди Новости

Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди

CS:GO бўйича "Avangar" шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Кулиевнинг сўнгги интервьюсини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- CS GO бўйича жаҳон чемпионатига қандай кайфиятда бордингиз?

- Турнирдан олдин барча жамоалар билан машғулот ўтказдик. Агар машғулотлардагидек яхши ўйнасак, камида финалгача боришимизни ҳис қилгандим. Шундай ҳам бўлди.


- Финалда ким ўйнайди деб ўйлаган эдингиз?

- Машғулотлар бўйича "Astralis" финалга чиқишини кутгандим. "Liquid" ҳам кучли. Бироқ финалда "Astralis" ўйнашига 80% ишонгандим. Турнир давомида NRG ҳам яхши тайёргарлик кўрганини гувоҳи бўлдик.


- Хафсалангизни пир қилган жамоалар бўлдими?

- Деярли йўқ. NiP жамоасининг ишлари юришмаганидан афсусдаман. Қолганлар ўз даражасида ўйнашди. "Crazy" узоқроққа боришини кутгандим. Улар бир йил ичида яхши натижаларга эришишди.



- Финалга Ўзбекистон байроғи билан келиш сизнинг ғоянгизми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бироқ байроқни фақат финалга асраб қўйгандим.

Бутун умри турли мусобақа ва турнирларда ўтган дўстим бор. Унинг ники "episode" ва у CS 1.6 бўйича "Storm" (халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнашган) жамоасида ўйнаган. У елкасига Ўзбекистон байроғини ташлаб, чемпион бўлишни хоҳлаган эди. Бу менга жиддий таъсир қилди. Дўстимнинг орзусини амалга оширишни хоҳладим.


- Ҳозир ҳамма сиз CS:GO ўйини яқинда бошлаб, катта муваффақиятларга эришганингизни муҳокама қилияпти. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлдими?

- Ҳа, мен бир вақтлар Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Ўйин билан эса қолганлар каби компьютер клубида танишганман. Биз клубларда ўйнардик, одамларнинг уйида компьютер бўлмасди. Ўша пайтда танлов катта бўлмаган: Дота ёки CS. Иккала ўйинда ҳам ўзимни синаб кўрдим, бироқ CS эътиборимни тортди.


- Компьютер клубига кириб, Ўзбекистон чемпиони бўлишингиз учун қанча вақт керак бўлди?

- Адашмасам, биринчи синфдаёқ компьютер клубига борганман. 2011 йилда (13 ёшда) эса Ўзбекистон вице-чемпионига айландим. Келаси йил мамлакат чемпиони сифатида тақдирландим.


- CS:GOга ўтиш қандай кечган?

- 2015 йилгача CSнинг янги турига ўтишни хоҳламагандим. Бизда интернет ёмон ва кучли компьютерлар йўқ. Ҳеч қаерда яхши шароит бўлмаган. Бир куни дўстим билан интернет-кафега бориб, қизиқиш учун CSнинг янги турини синаб кўришга қарор қилдим. Ўйин менга ёқди. Кейин эса ҳар ҳафта интернет-кафега келиб, ўйинни тушунишга ҳаракат қилдик.


- "Avangar"дагилар билан дўстмисиз ёки ҳамкасб?

- Бизда мувозанат бор. Бирор томонга оғиб кетиб бўлмайди. Айнан шу нарса туфайли ўйинга бўлган муносабат ўзгаради. Агар сиз фақат дўст бўлсангиз, машғулотларда бўшашасиз ва бор эътиборни ўйинга қарата олмайсиз. Агар фақат ҳамкасб бўлсангиз, агрессивлашиб борасиз. Тўғри баланс эса яхши натижа беради.


- Тақвим жуда зич, сўнгги марта қачон уйда бўлдингиз ва сизни қандай кутиб олишади?

- Уйга борганимга анча бўлди. Икки ҳафталик танаффусда уйдам дам олганман. Баъзида одамлар таниб қолишади ва мақтаб қўйишади. Аммо бунга жиддий эътибор бермайман. Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман ва ўзимни бундай ҳис қилишни ҳам хоҳламайман.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика