RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

"СА"нинг мухлисларга мурожаати! Новости

"СА"нинг мухлисларга мурожаати!

Ассалому алайкум, сайтимизнинг қадрли ўқувчилари! Бугун қуйидаги мурожаат билан Сизларга чиқишни ният қилдик.

Олий лига ўйинлари якунига етиб, футболчиларимиз таътилга чиқдилар. Айни пайтда олий лигадан ўрин олган 75%га яқин футболчи озод агент мақомини олганлар. Шунинг учун март ойига қадар сайтимизда трансфер жараёни қизғин ёритиб борилади. Хориж сайтларида бир футболчининг у жамоадан бунисига ўтишини катта қизиқиш билан кузатамиз. Аммо ўзимизда футболчи токи бирорта клуб билан шартнома имзолаб, ўша клуб сафида битта ўйин ўтказмагунча ҳеч қандай хабарга эга бўлмаймиз. Ҳаммаси махфий кўриниш олади. Мухлис учун эса жамоасига қайси футболчининг келиши жуда ҳам қизиқ. Уч йиллик фаолиятимиз давомида шу нарса кузатилдики, биз берган хабарларга клублар томонидан "ҳали бўлмаган, бундай қизиқиш йўқ" қабилидаги фикрлар жуда ҳам кўп маротаба янгради. Бу борада клубларни тушуниш лозим, улар фақат расмий хабарни бериш ҳуқуқига эгалар. Лекин биз топган хабар ҳар доим ўз асосига эга бўлган, бироқ клуб ва футболчи ўртасида шартнома борасида доим ҳам келишув амалга ошавермайди. Энг муҳими, сайт томонидан берилган ахборотнинг асосга эга эканлиги.

Шунинг учун март ойига қадар трансферга оид хабарлар расмий шартнома кўринишга келганми ёки йўқ "СА" томонидан бериб борилади. Шундай вазиятларда клублар томонидан бўладиган эътирозларда бизни айбламанг. Ўз навбатида биз ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда фақат асосга эга хабарларни тақдим этамиз.

"СА" таҳририяти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика