Санчо "Манчестер Юнайтед" асосий жамоасидан алоҳида машғулот ўтказмоқда
15 сен 2023 00:48
Новости
Санчо "Манчестер Юнайтед" асосий жамоасидан алоҳида машғулот ўтказмоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жейдон Санчо яқин орада "қизил иблислар" сафига қайтмайди.
"Жейдон Санчо интизом масаласи ҳал этилмагунча, асосий ўйинчилар гуруҳидан ташқарида машғулот ўтказади", - дейилади "Манчестер Юнайтед" расмий сайтида эълон қилинган клуб баёнотида.
Аввалроқ англиялик ҳужумчи "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг "қизил иблислар" устози Эрик тен Хагни очиқчасига танқид қилганди.
Санчо "Манчестер Юнайтед"да 2021 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсум вингер Англия Премьер-лигасида учта ўйин ўтказиб, бирорта гол урмади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии