RU

Последние новости

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  5 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Санъат Шихов: «Қарши ҳужумдан кўра, комбинацион ўйинни маъқул кўраман» Новости

Санъат Шихов: «Қарши ҳужумдан кўра, комбинацион ўйинни маъқул кўраман»

Ўтган мавсумда «Динамо»нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Санъат Шихов жорий мавсумда ҳам самарқандлик ишқибозларнинг ёқимтой футболчиларидан бирига айланмоқда.
Ҳужумкор чап қанот яримҳимоячиси сўнгги тур учрашувида «Динамо»нинг Андижондан иродали ғалаба билан қайтишини таъминлаб, Самарқанд жамоасини кучли бешликка олиб чиқди. Ўйиндан кейин тур қаҳрамони «Эрудит Спорт» газетаси меҳмонига айланди.

- Авваламбор, «Андижон» устидан қозонилган иродали ғалаба билан табриклаймиз!


- Раҳмат! Иродали ғалаба учун бутун жамоа охиригача курашди ва омад бизга кулиб боқди. Ёғингарчиликдан сўнг бундай майдонда тўп суришни ўзи бўлмайди. Ўйин қийин ўтишини аввалдан билардик. Чунки “Андижон” жамоаси ғалаба қозона олмаётганди. Бундан ташқари улар ҳали бирорта гол уришмаганди. Шу сабабли ғалаба қозониш ҳамда тўп киритиш учун мезбонлар астойдил ҳаракат қилишлари олдиндан маълум эди. Лекин биз ҳам уч очко олиш мақсадида келгандик ва шунга ҳаракат қилдик. Бу уринишларимиз бесамар кетмади ва сафарда ғалаба қозона олдик.

- Сафарда уч очко омад туфайли қўлга киритилди деб ҳисоблайсизми?


- Биринчи ўринда меҳнатларимиз самараси деб ўйлайман. Лекин ўз навбатида омад ҳам бизга кулиб боқди. Чунки ютқаза туриб ғалабага эришдик. Албатта, омад кучлиларга кулиб боқади деб бежизга айтишмайди. Шунинг учун қилган ҳаракатларимиз ҳам, омад ҳам ғалаба қозонишимизни таъминлади деб айта оламан.

- Мезбонлар кетма-кет иккита тўп киритиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда қандай ҳолатга тушдинглар?


- Тўғрисини айтсам, иккинчи голдан кейин ютқаздик деган фикр ҳаёлимга келди. Сабаби бироз толиқиб қолгандик ва ўйинимизда пасайиш бўлганди. Шунинг учун бўлди тамом мағлубиятга учрадик ва учинчи голни ҳам ўтказиб юборишимиз мумкин деган ҳавотир бор эди. Аммо жамоадошларимга раҳмат, ҳаммамиз майдонда аҳил бўлиб бирдек ҳаракат қилдик.

- Учинчи голни урганингизда ҳимоячидан ўтиб кетиб дарвоза томон яқинлашдингиз. Тўпни дарвозага аниқ йўллашингизга ишонганмидингиз?

- Менимча, бундай ҳолатларда ҳеч ким юз фоиз гол уришига ишонмаса керак. Унгача ана шундай иккита вазиятда гол ура олмагандим. Бироқ фикримни бир жойга жамлаб ҳужумни охирига етказишга интилдим ва бу ҳаракатим бесамар кетмади.

- Ўтган мавсумда ҳам сўнгги қўшимча дақиқаларда бир неча бор тўп киритганингизга гувоҳ бўлганмиз. Умуман олганда, сўнгги сониялар сизга қандайдир куч бағишлайдими?

- Сўнгги дақиқаларда гол уриш бу омад туфайли юз беради. Қолаверса, охирги сонияларда сен урган гол жамоанга ғалаба келтириши албатта ёқимли ҳолдир. Бу сўнгги дақиқаларга кучни сақлаб қўйиш билан боғлиқ эмас. Ҳар қандай жамоа сўнгги дақиқаларда ўйин тизгинини йўқотиши мумкин. Ана шундай вазиятларда гол уриш имконияти бўлади.

- Бу голларнгизни кимгадир бағишлайсизми?

- Бу голларимни дадамга бағишлайман.

- Жорий мавсумда “Динамо” сафига Зайниддин Тожиев ва Асрор Алиқулов қўшилишди. Бу футболчиларни “Пахтакор”даги фаолиятингиз орқали яхши биласиз. Уларни таркибга жамоа учун қай даражада фойдали бўлди?


- Албатта, бундай маҳоратли футболчиларни жамоада бўлиши яхши. Улар билан яна битта клубда эканлигимдан жуда хурсандман. Тожиев ва Алиқуловда тажриба катта ва улар ҳар қандай жамоани кучайтира олишади. Улар чемпионатимизда узоқ йиллар тўп суриб кўплаб совринларни қўлга киритишган. Мана шундай тажрибали футболчилар жамоадаги ёшларни руҳлантира олишади. Ишонаманки, уларнинг маҳорати жамоага асқотади.

- «Динамо» жамоаси «Металлург» ва «Бунёдкор»га қарши комбинацион ўйин ташкил этиб 3 очко олди, «Насаф» «Сўғдиёна», «Андижон»га қарши эса қарши ҳужумда тўп суриб 6 очко олди. Айнан сизга қайси тактикада тўп суриш маъқул?

- Менга ўша комбинацион ўйин ташкил этишимиз ёқади. Мухлисларимизга ҳам айнан шундай ўйин кўрсатаётганлигимиз маъқул бўлса керак. Биз мухлисларга ёқадиган чиройли, қисқа тўп ошириш ва комбинацион ўйин билан натижага эришишни мақсад қилганмиз. Қаршидаги ўйинда қарши ҳужумга таянганимиз сабаби «Насаф»га қарши очиқ ўйин кўрсатиш қийин. Зомин ва Андижонда ҳам комбинацион ўйин кўрсатишга интилдик, бироқ майдоннинг ҳолати ёмон аҳволда эканлиги боис у ерда фақат қарши ҳужумда тўп суриш мумкин эди. Агар барча майдонлар ҳам Самарқанддагидек ажойиб ҳолатда бўлса, биз комбинацион «Барселона» услубига яқин ўйин намойиш этардик. Бемалол айта оламанки, «Динамо» стадиони майдони айни дамда мамлакатдаги энг яхши стадионлардан бири.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика