RU

Последние новости

13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  0 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  0 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  3 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  2 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  8 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  8 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6

Санъат Шихов: "Андижонда ўз меҳнатимиз эвазига ғалаба қозондик" Новости

Санъат Шихов: "Андижонда ўз меҳнатимиз эвазига ғалаба қозондик"

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:3) баҳсида меҳмонлар иродали ғалабага эришди.
Учрашувда самарқандликлар сафида Санъат Шихов фаол ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Унинг дубли жамоаси учун қимматли уч очкони келтирди. Ўйиндан сўнг Шихов журналистлар қуршовида қолиб кетди ва ОАВ вакилларининг бир нечта саволларига жавоб берди. Айтганча Санъат бу ўйинда "Динамо"даги энг яхши ўйинчи сифатида тақдирланди.

- Албатта сафардан ғалаба билан қайтаётганимиздан хурсандман. Майдоннинг холати яхши бўлмасада ютиш учун астойдил ҳаракат қилдик. Уч очкони ўз меҳнатимиз эвазига эришдик деб ўйлайман.

- 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб қисқа фурсат ичида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шунда ҳаёлимга деярли ютқаздик деган ўй келди. Чунки бу пайтга келиб кўп куч сарф этиб юборгандик. Лекин учрашув охирига қадар ирода кўрсатиб жиддий курашдик ва якунда ғалабани илиб кетдик.

- Киритган биринчи голим мезбонларда шубҳа уйғотди. Очиғини айтаман, бу тоза гол эди. Лекин рақиб футболчилари тўр тешик эканлигини ҳакамга кўрсатишди. Бу мени ҳайрон қолдирди. Агарда шу каби гол бизнинг дарвозамиздан жой олса, уни мардларча тан оламан.

- Бугун омадимиз кулиб боқди. Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади деган гап бор.

- Учрашув сўнгги дақиқаларида иккинч  голимни киритиб жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман. Тўғри илгари ҳам охирги сонияларда гол уриб жамоамга очко келтирган ўйинлар бўлган. Бу тасодиф. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ  дейди Санъат Шихов.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика