RU

Последние новости

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  29 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  23 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  9 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  28 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Санъат Шарипов: Ҳафтада олти кун ФИФА ҳаёти билан яшаяпман Новости

Санъат Шарипов: Ҳафтада олти кун ФИФА ҳаёти билан яшаяпман

Ҳамюртимиз, таниқли футбол мутахассиси Санъат Шарипов сентябрь ойидан буён Швейцарияда. У ФИФА ва УЕФА билан ҳамкор Цюрих университетида халқаро спорт ҳуқуқи бўйича магистратурада таълим олмоқда.

Орадан уч ой вақт ўтди. Бўлиб ҳам, бу давр мобайнида ФИФА ва УЕФА каби нуфузли ташкилотларда кутилмаган оламшумул воқеликлар рўй берди. Дастлаб 8 октябрь куни ФИФАнинг аҳлоқ-одоб қўмитаси жаҳон футболининг энг юқори органи президенти ва бош котиби Йозеф Блаттер ва Жером Валькени ҳамда ФИФАнинг 8 нафар вице-президентларидан бири ҳам саналадиган УЕФА президенти Мишель Платинини футбол билан боғлиқ ҳар қандай ўз мажбуриятларини ижро этишдан 90 кунга четлатди. Ҳаммасидан эса хорижий ОАВда 14 ноябрь куни Блаттер билан Платини футболдаги фаолиятларидан эндиликда камида яна 5-6 йилга дисквалификация қилинишлари мумкинлиги ҳақида янграган хабар ошиб тушди...

Ушбу йирик можаролар, унинг атрофидаги воқеалар ва шахсий ишлари ҳақида биз Санъат Шарипов билан куни-кеча суҳбат қурдик.

- Санъат ака, авваламбор, шахсий ҳаётдаги ютуқларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Цюрихда билим олиш жараёнида мен ўзим учун кўп янгиликларни кашф этяпман. Бизга таълим бераётган мутахассисларнинг барчаси ФИФА ва УЕФАнинг вакиллари ҳамда мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борадиган идоралар аъзоларидир. Ушбу ҳамкор халқаро ташкилотларнинг бариси Швейцарияда жойлашган. Шунингдек, АҚШдан ҳам спорт оламининг етук лекторлари келишган.

Улар бизни жаҳон ва Европа футболини бошқараётган ушбу муассасаларнинг фаолиятларига пойдевор вазифасини бажараётган энг бирламчи ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунчиликка доир масалалар, уларнинг иш юритиш тизими, ташкилий тузилмаси, стратегик режалари, замонавий менежмент, маркетинг ва тижорат лойиҳалари, телетрансляцияларнинг эксклюзив ёки умумий ҳуқуқлари қандай кўринишда бўлиши, уларни унумли тарзда сотиш ва миллионлар ўйинидаги бошқа кўплаб инновациялар билан яқиндан таништиришмоқда, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишмоқда.

- Таълим олиш тизими қандай кўринишга эга?
- Ўқишлар ҳафтада олти кун олиб бориляпти. Шу ерда бир қиёсий ўхшатишга ижозат берсангиз. Мусобақалар тақвимида “ФИФА куни” деган тушунча борлигини ҳамма яхши билади. Бу “ФИФА кунлари” йил давомида саноқли бўлади. Менинг ҳаётимда эса ФИФА кунлари ҳозир ҳар ҳафтада нақд олти кунни ташкил этмоқда.

Ҳар икки ҳафтада - имтиҳонлар. АҚШ, Швейцария, Франция, Германиянинг спорт соҳасидаги моделларини ўрганяпмиз. Бундан ташқари, мен бу ерда фақат спорт қонунчилигига эътибор қаратилади, деб ўйлагандим. Аммо ҳозирда биз бизнес, солиқлар, монополияга қарши курашга оид қонунлар, рақобатчилик, суғурта каби йўналишларда ҳам таҳсил оляпмиз.

Ҳатто бош қароргоҳи Женевада жойлашган йирик уюшма - Жаҳон савдо ташкилотига (унга 161 давлат аъзо) ҳам бордик ва у ерда унинг фаолиятига доир лекцияларни тингладик. Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) аъзолари билан биргаликда айни маҳалдаги ҳалқаро ва миллий даражадаги долзарб муаммолар аслида қай йўсинда ҳал этилиши кераклигини кўриб чиқяпмиз, энг мақбул ечимларни топиш йўлларини ўзлаштиряпмиз.

ФИФАнинг ҳозирда инқирозга юз тутгани бизга айниқса қўл келди, деса ҳам бўлади. Қайси маънода? Шу маънодаки, биз муаммоларни айнан шу инқироз фонида ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. Бу нафақат менга, балки барча-барчага жудаям қизиқарли бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, янгиликлар билан қайнаб-тошган жараён марказида бўлиб турибмиз. Биласизми, бу ерда спорт ва футболнинг турли-туман йўналишлари ҳамда бу соҳалар билан алоқадор компанияларнинг фаолиятларида қўлланиладиган юридик илмларни қанчалик кўп ўзлаштираётган бўлсам, бизда барча жабҳаларда муаммо ва нуқсонлар, нотўғри тушунча ва хато талқин қилишлар қалашиб ётганлигига кун сайин амин бўляпман ва таажжубга тушяпман.

Келажакда бу билимларим Ўзбекистон футболини тараққий эттиришда, футболимизни жаҳон миқёсига олиб чиқишда албатта асқотади, деган умиддаман. Ўзбек футболи Осиёда етакчилар қаторида, бироқ биз яқин келажакда жаҳон элитасига ёриб кириб боришимиз зарур, деб ўйлайман.

- Ўзбекистонлик мухлисларнинг ниятлари ҳам шу. Қани эди тезроқ жаҳон чемпионатига чиқсак...
- Бизнинг футболимизни ҳам янги даражага олиб чиқиш учун нафақат ҳорижий мураббийлар, балки менежментда, яъни бошқаришда ҳам чет эллик мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб бориш лозим. ФИФАдек ташкилот бир неча юридик компаниялар билан иш олиб боради. Бирор қарор қабул қилишдан олдин айнан ўшалар билан маслаҳатлашади. Ўзбекистон футбол федерациясида ҳам мана шундай тизим йўлга қўйилса, иш янада енгил кечарди. Бу ҳаражат келтирсада, биз Швейцариядаги юридик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб борсак, албатта янги даражага чиқамиз. Чунки ФИФАнинг ўзининг юрисдикцияси ҳам айнан Швейцария қонунчилигидан, бу ердаги андозалардан олинган.

Миллий ассоциациялар (федерациялар) қонунлари ҳақида кўп нарсаларни ўргандим. ФИФА аҳлоқ-одоб қўмитаси вакиллари ҳам фаолиятларидаги жуда кўп ҳолатлар билан ўртоқлашяптилар. Умуман, бошқа футбол дунёсини кўряпман бу ерда. Январнинг охирларида амалиёт ўташ учун ФИФА қароргоҳига ташриф буюриб, у ердаги ҳар бир бўлимнинг ишини яқиндан кузатишга ва ўрганишга муваффақ бўламиз.

- Сиз таълим давомида кўришаётган мутахассислар ўзбек футболида ҳақида нималарни билишаркан?
- Ростини айтишим керак, энг юқори раҳбарлар даражасида эмас-у, аммо сал пастроқ - уларнинг қўл остидаги, бироқ катта-катта машҳур мутахассислар билан бўлган суҳбатлардан сўнг мен шунга иқрор бўлдимки, Ўзбекистон футболи ҳақида улар айтарли маълумотга эга эмас эканлар. Биз уларнинг фикрини бирдан ўзгартиришимиз керак: футболимиз тўғрисида уларда албатта ижобий тасаввур уйғотишимиз лозим. Мен уларга юртимизда сўнги даврда футболни ривожлантиришга йўналтирилган ишларни сўзлаб бердим.

Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг халқаро иштирокларини гапирдим. Лекин, афсуски, шунинг ўзи билан чегараланишга мажбур бўлдим. Уларнинг юртимиз футболи структураси, ФИФАнинг молиявий ёрдамида ёҳуд у билан ҳамкорликда қандай глобал дастурлар йўлга қўйилганлиги тўғрисидаги саволларига, афсуски, жўяли мисоллар келтириб бера олмадим. Улар миллий терма жамоамиз ва клубларимиз ёки муайян етакчи футболчиларимизнинг жаҳон яшил майдонларидаги кўрсаткичлари билан эмас, бизда айнан қандай изчил ва замонавий дастурлар, жиддий йирик лойиҳалар бор-йўқлиги билан қизиқишди.

Давоми UFF.uz сайтида.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика