RU

Последние новости

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   120 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли" Новости

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли"

Яман - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Сардор Рашидов иштирок этди.

"Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйин бўлиб ўтади. Бизга Тошкентда бизга етарлича қаршилик кўрсатган жамоа рақиблик қилади. Яман ўтган турда Филиппин меҳмони бўлиб ғалабага эриша олди. Биз бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўришимиз керак, сабаби бу босқичда осон ўйинлар бўлмайди", - дейди Бабаян.

"Яман терма жамоасининг Филиппинга қарши ўйинини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар жуда яхши ўйнашди. Худо хоҳласа, эртага биз ғалаба қозонамиз", - дейди Рашидов.

- Жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Таркибда йўқотишлар борми?

- Шукурки таркибимиздаги барча соғ-саломат ва ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Имокниятларга келсак, тўғри бизнинг жамоа рақибдан устунроқ. Лекин Яман таркибида ҳам бир қатор кучли футболчилар бор. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли ҳам Яман Филиппинда ғалабага эришди.

- Сардор, сиз жамоанинг етакчи тўпурарларидан бирисиз, охирги ўйинларда кўплаб гол урдингиз. Лекин Яманга гол ура олмадингиз. Буни қандай изоҳлайсиз.

Сардор Рашидов: - Футбол аввало жамоавий ўйин. Гол уришим ёки урмаслигим катта аҳамиятга эга эмас, асосийси ғалабага эришиш. Яман ҳимоячилари у қадар кучли эмас, Тошкентдаги ўйинда жамоам ғалаба қозонди, энг асосийси шу.


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика