RU

Последние новости

18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  1 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  2 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  8 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  14 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  3 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  13

Самвел Бабаян: "Пахтакор" кубокка доим катта эътибор қаратиб келган" Новости

Самвел Бабаян: "Пахтакор" кубокка доим катта эътибор қаратиб келган"

"Пахтакор" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб мезбонлар бош менеджери Самвел Бабаян иштирок этди.
"Рақиб оддий эмаслиги кўриниб турибди. "Хоразм" бизга қарши яхши ўйнади. Жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Бунга эришишлари мумкин. Ўзимизнинг ўйинга келсак йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва кейинги босқичга чиқдик. Биз доим кубокка катта эътибор қаратиб келамиз. Сабаби Ўзбекистон кубоги ўз тарихига эга бўлган мусобақа", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

"Бугун ҳужумда бир қатор экспериметларни амалга оширдик. Кейинги ўйинларда бу бизга ёрдам бериши керак".

"Кейинги ўйинни Самарқандда ўтказамиз. Бу баҳсда одатдагидек тайёргарлик кўрамиз".

"Жамоамизда бир қатор хоразмлик футболчилар борлигини барча билади. Санъат Шихов, Жамолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров. "Хоразм" клуби ҳозир Хивада ўйнамоқда. У ердаги майдон ҳолати яхши эмаслиги маълум. Шу боис биз "Хоразм" клубига ўйинни Тошкентда ўтказиш борасида сўров билан чиқдик. Барча сафар ҳаражатларини ўзимиз тўлаб беришимизни айтдик. "Хоразм" клуби бунга ижобий жавоб берди. Бу жамоа сафидаги бир қатор ёш футболчилар Ўзбекистоннинг бош аренаси ҳисобланган "Пахтакор"да ўйнашди. Бундан ташқари бугунги баҳс СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади", - дейди Бабаян.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика