RU

Последние новости

19:13Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" - "Хоразм"  0 18:51"Андижон" - ОКМК. Таркиблар билан танишинг  5 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  7

Самвел Бабаян Олий Лига жамоалари мураббийлари билан учрашди Новости

Самвел Бабаян Олий Лига жамоалари мураббийлари билан учрашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Олий Лига жамоалари мураббийлари ва раҳбарлари билан учрашди.
Олий Лига клубларидан фаолият олиб бораётган мураббийлар ва терма жамоа бош мурааббийининг ушбу учрашувидан кўзланган асосий мақсад — мамлакат бош жамоасига муносиб номзодларни етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ва терма жамоага муносиб футболчилар борасида тавсиялар, мураббийларнинг бу борадаги фикрларини билишдан иборат эди.

Йиғинга таклиф этилган барча мураббийлар ташриф буюришди. Шунингдек ушбу мажлисда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов, терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжоновлар ҳам иштирок этди.

“Биз, ҳаммамиз, клублар, мураббийлар, мухлислар, ҳамма-ҳамма терма жамоа атрофида бирлашишимиз керак!”, — дея йиғиндан кўзланган энг асосий мақсадни тушунтирди Самвел Бабаян. Унинг алоҳида таъкидлашича Ўзбекистонда футболнинг кейинги ривожи терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларидаги иштирокига боғлиқ.

Сўзида давом этаркан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳар доим ҳар бир мураббийдан ўрганишга таёр эканини билдириб, шундай деди: “Ўрганишнинг кечи йўқ. Ўрганишдан тортинмайман. Мураббийлар, футболчилар, журналистлар, мухлисларни эшитаман, улардан ўрганаман. Мен учун ҳар қандай фикр қадрли. Мен ҳаммани эшитишга тайёрман. Худо кўриб турибди, ниятим бир — терма жамоани Жаҳон Чемпионатига олиб чиқиш. Менга ишонч билдирилдими, уни оқлаш учун боримни бериб ишлайман, зеро бу Ватанимизнинг бош жамоаси!”.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян 23 июнь куни Миржалол Қосимовнинг ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Шундан сўнг у, терма жамоалар маркази ходимлари, ўзининг штабига кириши кутилаётган мураббий ва мутахассислар ҳамда журналистлар, шунингдек Олий Лига жамоалари мухлислар клублари етакчилари билан учрашув ўтказган эди.

Миллий терма жамоа мураббийлар штаби тасдиқлангач, Самвел Бабаян терма жамоа бош мураббийи сифатида матбуот анжумани ўтказади.

Самвел Бабаяннинг бош мураббий сифатидаги илк расмий учрашуви, ҳозирча, 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйин бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларини 16 июнда Шимолий Кореяга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган. Бугунги кун ҳолатига қадар H саралаш гуруҳида 2 та ўйинда 6 очко жамғарган Шимолий Корея ва Филиппин терма жамоалари пешқадамлик қилиб туришибди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика