RU

Последние новости

19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2

Самвел Бабаян: "Олдимизга ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси қўйилди" Новости

Самвел Бабаян: "Олдимизга ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси қўйилди"

Ҳафтанинг энг кутилмаган воқеларидан бири шубҳасиз Самвел Бабаянни Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани бўлди.
Мухбиримиз кеча Самвел Вячеславович билан боғланиб ундан дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашди.

- Самвел ака, авваламбор мазкур масъулиятли лавозимга тайинланганингиз билан табриклаймиз…

- Табрик учун раҳмат. Аммо, биласизми, шахсан мен учун ҳам бу таклиф ва қарор кутилмаган бўлди. Терма жамоалар мураббийлари Кенгашида қилинган қарор ва ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Усмоновни ишончи менга катта куч бағишлади. Шунинг учун ҳам бундай оғир вазифани ўз бўйнимга олишга жазм этдим. Ўйлайманки, бу масъулиятли ишни менга ишонишган экан, бор имкониятимни ишга солишга ҳаракат қиламан.

- ЎФФ билан тузилажак шартноманги муддати қанчани ташкил қилади?


- Бу борада иш олиб борилмоқда. Шартнома муддати эса иш жараёнида аниқланади. Ёки белгиланган вазифаларни қанчалик бажарилишига қараб шартнома муддати ўзгариб боради. Бу замонавий футболнинг бир кўриниши.

- Cизнинг олдингизга қандай  вазифалар қўйилди?

- Авваламбор, жанговор руҳдаги миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 (ОК-2017) саралаш гуруҳида биринчи ўринни эгаллаши лозим. Иккинчидан бош жамоамиз Россияда ўтказиладиган ЖЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритиши керак. Олимпия ва ёшлар термалармиз бош жамоамизнинг келажаги сифатида уларни доимий тарзда кузатиб ёшлар боришим ҳам талаб этилмоқда. Бир сўз билан айтганда барча термалар узвий тарзда боғланган ҳолда фаолият кўрсатади.

- Демак, мазкур вазифаларни бажаришга ишонасиз...?


- Албатта мен терма жамоамизга ишонаман. Термамизда маҳоратли ва тажрибали футболчилар жамланишган. Аксарият футболчиларимиз, хусусан Аҳмедов, Денисов, Ҳайдаров, Исмоилов, Сергеев кабилар ҳозирда айни кучга тўлган пайтлари ҳисобланади. Улар атрофидаги ажоийб ҳужумкор жамоа ўйинини такомиллаштириб борсак бўлгани. Албатта бу борада менга барча терма жамоалар мураббийлари, Олий лига клубларининг устозлари, хуллас футбол жамоатчилиги  яқиндан кўмак беришади деб ўйлайман. Барча ҳамкасблариимни фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда иш юритсак албатта мақсадга эришамиз. Шунингдек, Сиз журналистлар ҳам бу борада менга ёрдам беришингизни илтимос қилиб қоламан. Ўринли танқид ҳар доим ҳам фойдали ҳисобланади ва мен буни тўғри, самимий қабул қиламан ҳамда бундан тўғри хулоса чиқаришга интиламан.. Лекин ўринсиз танқидлар ҳар доим ҳам, ҳар қандай кишини руҳан ва жисмонан ҳолдан тойдиради.

- Терма жамоа мураббйилар штаби хусусида…

- Ҳозирча менга ягона ёрдамчи Равшан Ҳайдаров тасдиқдан ўтди. Яқин кунларда эса терма жамоа раҳбариятининг таркиби оммага эълон қилинади.

- «Пахтакор» жамосида сизнинг ворисингиз ким бўлади, аниқроғи янги бош мураббий ҳақида сўзлаб берсангиз...


- Олий лига биринчи давра охиригача «Пахтакор»да янги бош мураббий иш бошлайди. Ҳозирча мазкур лавозимга ким тайинланиши хусусида аниқ номни айтолмайман...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика