RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Тимур Кападзе: "Навбаҳор"дек жамоани мағлуб этиш ёқимли" Новости

Тимур Кападзе: "Навбаҳор"дек жамоани мағлуб этиш ёқимли"

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" учрашувидан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бутун жамоамизни ғалаба билан табриклайман! Баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик, яхши ўйин бўлди. Албатта, "Навбаҳор"дек жамоани мағлуб этиш ёқимли. Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Йигитларимизга раҳмат айтаман, "Навбаҳор"га эса омад тилаб қоламан.



- Руслан Жиянов кетгач, кўпчилик "Олимпик" ҳужуми кучсизланишини кутганди. Бироқ кўряпмизки, янги келган футболчилар жамоани кучайтиришди. Сизнингча, иккинчи даврада келган ўйинчилар жамоага қанчалик фойда келтирди?

- Руслан Жиянов бошида келганида ярим йилча захирада ўтирганди. Кейинчалик кучайиб, янги даражага чиқди. Албатта, Русланнинг ўрни бўлакча, чунки ҳужумдаги креативлиги, техникаси билан жамоага ёрдам бераётганди. У кетди, унинг ўрнига келган футболчилар ҳам албатта иқтидорли, аммо уларга вақт керак. Уларга имкон беряпмиз ва улар секин-аста ўсиб боришмоқда. Албатта, кимдир ўзини яхши кўрсатмоқда, кимдир эса йўқ. Бизнинг вазифамиз уларга йўл-йўриқ кўрсатиш. Бу – футбол. Асосийси, тинимсиз ишлаяпмиз. 

- "Олимпик" жамоаси "Навбаҳор"ни чемпионликдан маҳрум қилди. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Маҳрум қилди десак нотўғри бўлади. Сабаби бу ўзининг эмас, "Пахтакор"нинг қўлида эди. Албатта, ютганида теоритик имкон бор эди, "Пахтакор"да 2 та ўйини бор эди, уларга 1 та ғалаба етарли бўларди. Ўйлашимча, бугунги ўйин эмас, олдинги йўқотилган очколар туфайли шундай бўлди. Шунга қарамай, "Навбаҳор" яхши шаклланган жамоа. Улар айниқса, ОЧЛда яхши ўйнашмоқда. У ерда осон ўйинлар бўлмайди. Биринчидан, Ўзбекистонни танитяпти. Иккинчидан, балки бор кучини ОЧЛга ташлаётгандир. Учта фронтда курашиш осон эмас. Кубок бор эди, ОЧЛ ва чемпионат...



- Бугун "Олимпик"нинг бир қатор етакчилари асосий таркибда майдонга тушишмади. Булар – Одилов, Жўрақўзиев, Абдунабиев ва ҳоказо. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Айримларида жароҳат бор, айримларида шамоллаш аломатлари кузатилмоқда. Хабарингиз бор, Республика бўйлаб қандайдир вирус тарқалмоқда. Бу бизнинг жамоага ҳам таъсир қилди. Алишер Одиловда ҳам кеча иситма кузатилди. Мамасидиқов ва бошқа футболчиларда жароҳат бор эди. Уларнинг ўрнига тушган футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман.

- "Навбаҳор" ОЧЛда яхши ўйнаяпти деб айтдингиз. Жамоа кейинги турда 28 ноябрь куни ўз уйида "Ал Ҳилол" билан тўқнаш келади? Наманган клубининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Навбаҳор"дан ғалаба кутамиз. Жамоанинг ҳар бир ўйинини кузатиб бордик. Ўйлайманки, "Навбаҳор" ўз майдонида, мухлислар қаршисида яхши ўйин кўрсатади. Наманганда муҳит бошқача бўлади. 

Эҳтимол, бугунги баҳсда футболчилар ўзини аяшгандир. Ўйлайманки, икки жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал этган. "Навбаҳор" ўз уйида деб ўйлайман ва омад тилайман.

- Тимур Мамасидиқов бугун нега қайдномага киритилмади?

- Унда жароҳат бор эди. Кейинги ўйинга тайёр бўлса, майдонга тушади ёки кейинги мавсумга тайёргарлик кўради.



- Мавсум якунланмоқда. Трансфер бозори очилишига яқин кунлар қолди. "Олимпик"нинг етакчи футболчилари турли жамоаларга йўл олаётгани ҳақида эшитдик. Ваҳоланки, улар билан 2024 йилнинг охиригача шартномалар бўлган. Шундай экан, футболчиларга жамоадан кетишга рухсат берасизми ёки "Олимпик" трансферлар амалга оширадими?

- Ҳали мен билан алоқага чиқишмади. Билмадим, аллақачон олди-берди ишлари бошланиб кетдими?! (жилмайган ҳолда).

Бир тарафдан 2 йил олдин бошлаган меҳнатимиз мевасини бериб, футболчиларимизга таклифлар билдирила бошланганидан хурсандмиз. Албатта, яхши таклифлар бўлса йўқ демаймиз, кўриб чиқамиз. Ҳаммаси шунчаки ҳал бўлмайди, футболчиларнинг шартномаси бор, раҳбарият бор, клуб президенти бор. Трансфер суммаси тўғри келса, кетишади. Бизга, Олимпия қўмитасига тушган пул яна спортни ривожлантиришга ажратилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика