RU

Последние новости

13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  7 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3

Самвел Бабаян: "Мусобақада охиригача курашамиз" Новости

Самвел Бабаян: "Мусобақада охиригача курашамиз"

"Ал Айн" ва "Пахтакор" жамоалари учрашувидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.
Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин мухлисларга завқ улашди деб ўйлайман. Натижа баҳсга мос бўлди деб ўйлайман, баъзи ҳолатларда биз ташаббусга эришиб, гол уриш учун қулай вазиятларни юзага келтирдик. Шогирдларимга улар характер кўрсатгани учун миннатдорчилик билдираман. Улар замонавий футбол талабларига хос ҳаракат қилишди. Агар етакчиларнинг жароҳати бўлмаганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биз олдинга қараб қадам ташлашда давом этамиз ва шунга интиламиз. Менимча, минтақада бизнинг гуруҳ энг кучли. Ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга. Кейинги беллашувларда мухлисларимизга ёқадиган чиройли ўйин кўрсатишга уринамиз. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга жамоа номидан раҳмат айтаман.

Златко ДАЛИЧ ("Ал Айн" бош мураббийи): - Ғалабага эришмоқчи эдик, чунки уйда мухлисларимиз қаршисида ўйнаётгандик. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик ва зарур пайтда тўп киритгандик, аммо бўлим якунида дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу гол футболчиларни тушкунликка туширди ва рақибга катта иштиёқ берди. Етакчи ўйинчиларнинг майдонга тушмагани сезилиб қолди. Айниқса, Асамоа Гьян катта ёрдам бериши мумкин эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика