Самвел Бабаян мураббийлик фаолиятида илк бор "Озодий" стадионида ғалаба қозонди
06 ноя 2023 23:57
Новости
Самвел Бабаян мураббийлик фаолиятида илк бор "Озодий" стадионида ғалаба қозонди
Бугун Теҳрондаги "Озодий" стадионида "Нассажи Мазандаран" меҳмони бўлган "лочинлар" рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян мураббийлик фаолиятида илк бор мазкур аренада ғалабани тантана қилди.
Бунга қадар у "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси билан "Озодий"га қадам ранжида қилган. Мазкур ўйинларда Бабаян жамоаси бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган эди.
ОЧЛ-2015. Гуруҳ босқичи, 5-тур
"Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" 1:1
22.04.2015. Теҳрон. "Озодий" стадиони, 1840 томошабин.
Ҳакам: Ким Сан Ву (Жанубий Корея)
Голлар: Ғуломризо Ризои 25 - Владимир Козак 36
ЖЧ-2018 саралаши. 3-босқич. 8-тур
Эрон – Ўзбекистон 2:0
12 июнь 2017. Теҳрон. “Озодий” стадиони. 21:45 (Тошкент вақти)
Ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Ўмон)
Голлар: Сардор Азмун 23, - 1:0. Меҳди Тареми 88, - 2:0
Амалга оширилмаган пенальти: Масъуд Шожайи 50 (ноаниқ)
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии