RU

Последние новости

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  3 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  1 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

Самвел Бабаян: "Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби" Новости

Самвел Бабаян: "Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби"

"Пахтакор" - "Машъал" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
"Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби ҳисобланади. Айниқса Хомяков келганидан кейин бу жамоа янада кучайган ва уларга қарши ўйнаш ҳам қизиқ. Бугун тажриба эвазига ютиб кетдик", - дейди Бабаян.

- Жамшид Искандеров қанчалик тузалиб кетди?
- Бугун озроқ ўйнади. Машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти, менимча ўйинга киришиб кетиши қолди холос.

- Шерзод Каримовнинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Бугун кўп қўполликлар бўлди, буни ўйин пайтида ҳамкасбим бошқа йўли қолмагани билан ҳам тушунтириб кетди. Биз эса шунга қарамай ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Сўнгги иккита ўйинда бизга қарши жуда қўпол ўйин бўляпти. Лекин бундай ўйинларга ҳам тайерланяпмиз ва ғалаба қозоняпмиз.

- Бўлимлар орасида рақиб бош мураббийи билан тортишиб қолгандек бўлдингиз, ўша вазиятда нима бўлди?
Йўқ, ундай бўлмади. Бу мураббийни мен ҳурмат қиламан ва яхши муносабатдаман. Шунчаки ўйин пайти нима учун шогирдларинг қўпол ўйнаяти деб сўрадим, у эса бошқача ўйнай олмаяптиларда деб кулиб жавоб берди. Яна бир бор қайтараман, Хомяковнинг "Машъал"га фойдаси катта бўляпти.

- "Насаф" билан ўйин олдидан "Шўртан"га қарши кубок ўйини бор, таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Бугун захирамиз бироз кенг бўлди, Махарадзе ва Жавоҳир терма жамоадан қайтишди, Искандеров эса жароҳатидан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика