RU

Последние новости

17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  5 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  24 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0

Самвел Бабаян мамлакат футбол клубларининг фан клублари фаоллари билан учрашди Новости

Самвел Бабаян мамлакат футбол клубларининг фан клублари фаоллари билан учрашди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян мамлакатдаги футбол клубларининг фан клублари фаоллари ва терма жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди.
Учрашувни ташкил қилишдан асосий мақсад Ўзбекистондаги футбол ишқибозларини қизиқтирган масалалар, уларнинг муаамоларини фан клубларнинг фаоллари орқали эшитишдан иборат бўлди. Бундан ташқари терма жамоа ўйинларидаги мухлислик маданиятининг бугунги аҳволи ҳам учрашувнинг бош мавзусига айланди.

Тадбирда терма жамоалар бирор шахснинг эмас, халқнинг жамоаси эканлиги, шу сабабли ҳам жамоа футболчилари халқнинг далдасига муҳтож эканлиги алоҳида таъкидланди.

“Менинг вазифам ишқибозларнинг терма жамоага бўлган ишончини қайтариш, халқ ва федерация раҳбариятининг ишончини оқлаш”, - дейди Бабаян. “Аммо, бир киши - ҳеч ким. Менга бунда сизларнинг ёрдамларингиз керак бўлади”.

Самвел Бабаян 23 июнь куни Миржалол Қосимовнинг ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Шундан сўнг у, терма жамоалар маркази ходимлари, ўзининг штабига кириши кутилаётган мураббий ва мутахассислар ҳамда журналистлар билан учрашув ўтказган эди.

Миллий терма жамоа мураббийлар штаби тасдиқлангач, Самвел Бабаян терма жамоа бош мураббийи сифатида матбуот анжумани ўтказади.

Самвел Бабаяннинг бош мураббий сифатидаги илк расмий учрашуви, ҳозирча, 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйин бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларини 16 июнда Шимолий Кореяга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган. Бугунги кун ҳолатига қадар H саралаш гуруҳида 2 та ўйинда 6 очко жамғарган Шимолий Корея ва Филиппин терма жамоалари пешқадамлик қилиб туришибди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика