RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  4 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Самвел Бабаян мағлубиятнинг сабабини айтди Новости

Самвел Бабаян мағлубиятнинг сабабини айтди

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Сурхон" майдонида учралган мағлубиятдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи навбатда рақибларни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугун ташаббус бизнинг томонда бўлди. Аммо ҳимояда йўлга қўйилган қўпол хатолардан кейин ўйинда иккинчи рақамли бўлиб кўринган жамоа ғалабани қўлга киритди.

Ҳимояда хатоларимиз катта эканлиги кўриниб турибди. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳимоя ва ҳужумнинг боғланиши эса муаммо бўлаяпти.

Бугун таркибда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Чап қанот ҳимоячимиз Олег Зотеев жароҳатланганди. Унинг ўрнини марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирдик. Балки хатоларнинг бир қисми шу жиҳат билан боғлиқдир. Умумий олганда эса ўйин сифатимизда кичик пасайишни кўрдим. Шу боисдан хатоларни кўриб чиқиб, уларни тўғрилаш борасида ишлашимиз керак.

Пенальти? Буни муҳокама қилиш мен учун жуда қийин. Чунки вазият мен учун унчалик кўринмади. Тўғрисини айтсам, бу ҳозир муҳим ҳам эмас. Ҳимоядаги хатоларимизни тахлил қилиш мен учун муҳимроқ.

Рейтинг: -253   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика