RU

Последние новости

08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  0 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  4 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  5 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3

Самвел Бабаян: "Жиззахда бундан-да яхшироқ ўйнагандик" Новости

Самвел Бабаян: "Жиззахда бундан-да яхшироқ ўйнагандик"

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Локомотив" - "Динамо" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Умуман олганда қийин ўйин бўлди. Энди "Локомотив"нинг олдида осон ўйинлар бўлмайди. Барча рақиблар бизга қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушишмоқда. "Динамо"нинг олдинги ўйинини ҳам томоша қилгандик. Бугунги баҳс билан солиштирсак, "Динамо" икки хил ўйин намойиш қилди. Аммо кўпроқ эътиборни мен ўз жамоамга беришни истайман. Руҳий тушкунликдан чиқиб олиб, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйин давомида узоқ вақт гол ура олмаганимиз учун бугун бир неча вазиятларда бироз асабийлашдик. 

Эътиборлиси, голларни ҳужумга жавоб берадиган футболчилар киритди. Энди биз кўпроқ ғалабаларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин сифати ва натижаси борасида ҳали анчагина ишлашимиз керак.

- Жиззахдаги мағлубиятдан кейин нималарни ўзгартиришга ҳаракат қилдингиз?
- Агарда ушбу ўйинларни солиштирадиган бўлсак, биз Жиззахда кўпроқ вазиятлар ярата олиб, янада яхшироқ ўйнагандик. Вазиятлардан гол киритишда муаммоларга учраяпмиз. Иккинчи бўлимда эса катта ташаббусга эриша олгандик. Етакчи жамоалар мағлубиятга учраганидан кейин йигитларни рухлантириш қийин бўлади. Мағлубиятларга кам учрайдиган футболчиларга керакли сўзларни топа билиш даркор. Чунки улар ҳали кўп курашишлари керак.

- Бугун дебют ўйинидаёқ гол киритган Медина Смитнинг ўйини ҳақида фикрингиз.
- Уни давралар оралиғида ижарага олдик. Умуман олганда ёш бўлса ҳам анчагина иқтидорли ва тажрибали. У иккинчи даврада "Локомотив"га янада яхшироқ ўйнаши учун ёрдам бера олади.

Рейтинг: -142   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика