RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Самвел Бабаян: "Иродали ғалаба учун футболчилар ва мухлисларга раҳмат!" Новости

Самвел Бабаян: "Иродали ғалаба учун футболчилар ва мухлисларга раҳмат!"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян иштирок этди.

"Илк дақиқаларданоқ гол ўтказиб юбориб қийин аҳволга тушиб қолгандик. Аммо йигитларга раҳмат айтаман. Улар иродали ғалабани қўлга киритишди. КХДРнинг фалсафасини ўрганиб чиқдик. Ўйиндан олдин шогирдларимга келинглар биз ўз фалсафамизни кўрсатайлик деб режа қилгандик. Улар барчаси уддалашди", - дейди Бабаян.

- Сюрпризлардан бири тезкор паслар бўлди...

- Тезкор гол ўтказгач оғир бўлди. Аммо паслар ва тезкор қарши ҳужумлар натижасида голлар урдик. Уларнинг энг асосий ўйинчиси бу 9-рақамли футболчи эди. У майдонни тарк этгач КХДР деярли имкониятга эга бўлмади.

- Ўйиндан олдин сиз "яширин қуролимиз" бор деб айтгандингиз. Бу нима эди?

- Асосий қуролимиз ўзимизнинг янги услубимиз ҳисобланади. Биз мана шу янги услуб устида ишлашда давом этаяпмиз. Бугун ҳужумда яхши ўйнай олмадик? Биз 3та гол урдик, агар барча вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб шармандали бўларди.

- Ислом Тўхтахўжаев ўз клубида марказий ҳимояда ўйнайди, нима учун уни ўнг қанотда ўйнатаяпсиз? Бугун бир неча марта қанотда рақибни ўтказиб юборди.

- Тўхтахўжаев бир марта рақибни ўтказиб юборди. Қолган ҳеч бир вазиятда хатога йўл қўйгани йўқ. У терма жамоанинг ҳозирги услубига мос тушмоқда. Шу боис уни майдонга тушираяпман.

- Мухлислар ташрифи ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало стадионга келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ёмғир ёғиши кутилганди. Шунга қарамай келиб стадионни тўлдириб ўтиришгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу йигитларга қўшимча куч бағишлади. Ғалабада уларнинг хиссаси жуда катта бўлди.

- Марказий ҳимоячиларга қандай баҳо берасиз?

- Улар айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячилари ҳисобланишади. Анзур бир неча йиллардан буён терманинг асосий футболчиси ҳисобланади. Кримец эса аста секин терма жамоанинг ҳақиқий қўрғонига айланиб бормоқда.

- Олдинги учта ўйинда Ўзбекистон биринчи бўлиб гол урганди. Бугун эса биринчи бўлиб гол ўтказди. Қайси жамоа сизга ёқди? Ҳисобда ортда қолаётганми ёки биринчи гол урганми?

- Ҳар бир ғалаба жуда қийинчилик билан қўлга киритилди. Ҳисобда ортда қолганда йигитлар икки карра куч билан ўйнаши керак бўлди.

- Сўнгги сўз ўрнида журналистларга мурожаат қилмоқчиман. Жамоамиз кетма-кет 4та ўйинда ғалаба қозонди. Лекин шундай бўлса ҳам орангизда жамоани, футболчиларни танқид қилганлар бўлмоқда. Улар жуда камчиликни ташкил қилади. Тўғри танқид бўлса буни қабул қиламан, лекин жамоани асоссиз танқид қилинса бу тўғри бўлмайди. Барчани ғалаба билан табриклаб қоламан, - дейди Самвел Бабаян. 


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика