Самвел Бабаян: "Иккинчи гол ўйин тақдирини амалда ҳал қилди"
23 авг 2014 20:12
Новости
Самвел Бабаян: "Иккинчи гол ўйин тақдирини амалда ҳал қилди"
"Пахтакор" - "Машъал" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош менежери Самвел Бабаян иштирок этди.
"Ғалабадан хурсандман. Йигитларнинг ҳаракатларидан қувондим. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнадик. Олдимизга қўйилган барча вазифаларни бажардик".
"Иккинчи гол ўйин тақдирини амалда ҳал қилди деб ўйлайман. Ушбу голдан сўнг йигитлар анча эркин ўйнашга ҳаракат қилишди. Томошабинларга ҳам бугунги баҳс ёқди деб ўйлайман. Иккинчи гол ҳал қилувчи роль ўйнади".
"Пахтакор"га қарши лига аутсайдери "Андижон" ҳам, бешинчи ўриндаги "Машъал" ҳам бор кучи билан ўйнайди. Уларнинг қай бири кучли эканини айта олмайман, бизга қарши барча жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади.
Қишда айтгандим, "Машъал"нинг тизими "Пахтакор"га ўхшашиб кетади. Улар ҳам академияга эътибор қаратишмоқда. Ёшлар билан ишлашмоқда. Хомяков ёш футболчиларни ўйинларга муносиб тарзда тайёрлай олмоқда. Беъжизга муборакликлар бешинчи ўринда кетишмаяпти", - дейди Бабаян.

Комментарии