RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз" Новости

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз"

"Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

“Аввало, бугунги ғалаба учун йигитларга раҳмат. Мухлисларимизни ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Турнир жадвалидан ва сўнгги ўйинлардаги босимдан келиб чиқсак, бугунги ғалаба жуда муҳим эди. Рақиб ҳимояда кескин ўйнади. Уларни хато қилишга мажбур эта олдик”, - деди Бабаян.

“Сўнгги вақтларда Суперлига клублари моддий-техник базасини кучайтиришга ҳаракат қилишаяпти. Бундан эса фақат лига ютади. Ўтган мавсумда чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлди. Бу эса, жамоаларнинг даражаси кучайганини англатади. Иккинчи даврада барча жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга ҳаракат қиладилар. Ким кўпроқ ва яхшироқ тайёр бўлса чемпионлик учун имкониятлари юқори бўлади”.

“17 ёшли ўсмирларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Бу таркибда “Навбаҳор”нинг  4 нафар футболчиси бор. Бундан эса албатта хурсандмиз. Бу эса, ёшлар билан тўғри ишлаётганимиздан дарак. Улар Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдан ташқари бизнинг номимизни ҳам барчага танитишади”.

“Албатта, иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз. Бу борада ишлар кетмоқда. Агарда янгиликлар бўлса, бу борада матбуот хизмати барчани хабардор қилади. Аниқ айта оламанки, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва янада кучлироқ таркиб билан киришади”.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика