RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  6 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Самвел Бабаян: "Фалсафамиз - ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун" Новости

Самвел Бабаян: "Фалсафамиз - ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун"

Бугун, 9 июль куни ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Самвел Бабаян билан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Бир неча кун аввал ЎФФ ижроқўмида миллий ва олимпия терма жамоасига хорижий мутахассисни жалб қилиш қарори қабул қилинган эди. Европа ва Африка давлатларидаги мутахассисларни кўриб чиқдик ва Деян Журжевич номзодида тўхталдик. Бу мураббий миллий ва олимпия терма жамоасида ёрдамчи мураббий этиб тайинланди. Сербиялик мураббий билан 2016 йил 31 март ойига қадар шартнома тузилди. Бу мураббий олимпия терма жамоани олимпия ўйинларига чиқишда, миллий терма жамоанинг Осиё чемпионати финал босқичи ва Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш йўлида ёрдам беради. Деян асосан рақибларни ўрганишда, терма жамоа мураббийлари билан ўз малакаси ва тажрибасини алмашиб боради. Бугун у ЎФФ билан расман шартнома тузди. Бош мураббий этиб Самвел Бабаян олдига миллий терма жамоа билан ЖЧ-2018 ва ОК-2019 финал босқичига олиб чиқиш вазифаси қўйилди", - дейди ЎФФ терма жамоалар марказий раҳбари Асқар Толибжонов.

Мени терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлашлари кутилмаган ва ёқимли ҳолат бўлди. Менга катта ишонч билдиришгани учун ЎФФ президентига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, биз бирктирилган вазифаларни бажарамиз. Асосий мақсадимиз ЖЧга йўл олиш, - дейди Бабаян.

"Олимпия терма жамоаси Қатардаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Қуръадан сўнг рақиблар номи маълум бўлади. Бизнинг футболимиз потенциали юқори, қайсидир жиҳатларини юксалтириш керак. Меҳнат қилиш вақтида барчамиз бир куч бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дейди Виктор Жалилов.

- Терма жамоа режалари ПФЛ тақвими билан мос тушадими?
Самвел Бабаян:
- ПФЛ раҳбарлари билан бу борада суҳбат қурдик. Миллий терма жамоа йиғинларидан бир ҳафта олдин ихтиёримизга қўшилишига эришмоқчимиз. Менинг таклифим билан бундан буён олий лигада легионер дарвозабон ўйнамайди. Сабаби ўзимизда ҳам яхши дарвозабонлар бор. Уларни майдонга тушириб уларга имкон бериш керак.

- Европадан, Африкадан мураббийларни кўриб чиқдик дедингиз. Айнан қайси мураббийларни номзодларини ўрганиб чиқдингиз? Айнан нима учун Журжевич номзоди танланди?
Асқар Толибожонов:
- Ҳозир янги мураббий олдида фамилияларни айтсам тўғри бўлмаса керак. Журжевич ушбу мураббийлар билан бирга ишлаган, бундан ташқари у озми кўпми рус тилини билади. Шу ва бошқа жиҳатлари туфайли сербиялик мутахассисни танладик.

- Кучли рақиблар билан ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказиладими?
Самвел Бабаян:
- Кучли рақиблар билан ўйин ўтказишни истаймиз. Аммо мақсад кучли рақиб билан ўйнаш эмас саралашдаги рақибларимизга ўхшайдиган жамоалар билан ўйнашимиз керак. Бир соат олдин ЎФФ президенти билан гаплашдик. Мираброр Усмонов барча керакли шароитларни яратиб бераяптилар.

- Сизни олдингизга катта вазифалар қўйилган. Умуман олимпия терма жамоасига керакли кадрларни танлашда сизга муаммо бўлмайдими?
Виктор Жалилов:
- Олимпия терма жамоасига яхши ва кучли футболчиларни жалб этамиз. Олдимизда катта танлов бор. Барча номзодларни диққат билан кузатамиз ва муносибларини олимпия терма жамоасига жалб этамиз. Ёш истеъдодли футболчилар кўп, бироқ ёшлар тез-тез ўзгариб туришади. Шу боис бу борада анча барча жиҳатларни эътиборга оламиз. Аслида мендан олдинги мураббийлар катта ҳажмдаги ишни олиб боришганини таъкидлайман. Июль ойидаги йиғинимизга бир қатор янги футболчиларни чақирдик. Клубларида захирада қолиб кетаётган баъзи футболчиларга ҳам имкон берамиз. Ҳозир кенгайтирилган рўйхатимизда 50 нафар футболчи бор.

- Игорь Сергеев бу йил асосий эътиборини миллий терма жамоага қаратадими ёки олимпия терма жамоасигами?
Самвел Бабаян:
- Сергеев миллий терма жамоанинг асосий ҳужумчиси. Олимпия терма жамоасида декабрь ойида йиғин ўтказади ва январь ойида Қатардаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Июль ойидаги йиғинга бир қатор ҳужумчиларни жалб қилдик. Гейнрих, Абдухолиқов каби ҳужумчиларни синаб кўриш режамизда бор.

- Бир неча йиллардан буён терма жамоаларнинг узоқ муддатли йиғинлари туфайли футболчилар клубларидан узоқлашиб кетишди ва хатто "йўқолиб қолишди"...
Асқар Толибжонов:
Тўғри гапирдингиз. Терма жамоа йиғини ФИФА кунларида бўлиб ўтади. Футболчилар кўпроқ ўз клублари ихтиёрида бўлишади.

- 11 июлдан йиғин бошланар экан. Ўйинлар қачон ва қаерда бўлишини айта оласизми?
Асқар Толибжонов:
- Миллий ва олимпия терма жамоамиз 19-26 июль кунлари йиғин ўтказади. 22 ва 25 июль кунлари ўзаро ўйин ўтказилади. Биринчи ўйин "Жар" стадионида, иккинчи баҳс "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

- Ўзбекистонга ҳуш келибсиз. Ўзбекистон футболининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
Деян Журжевич :
- Бу ерда ўтирганимдан бахтиёрман. Самвел Бабаянга таклиф учун раҳмат айтаман. Мен ўз дўстларим ёнига қайтдим. Бу энг муҳими. Ўзбекистон футболига ёрдам бериш учун келдим, бу давлатни жуда яхши биламан. Бухоро ва Самарқандни кўриб бўлганман, турист сифатида эмас ишлаш учун келдим. Сизларда жуда кўплаб ёш ва қобилиятли футболчилар бор. Бабаян қандай мураббий эканини ва қандай талабчан эканини яхши биламан. Миллий терма жамоа учун барча бирлашиб ишлаши керак. Мен миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоаларида ишлаб боғловчилик қилмоқчиман. Бу борада Сербияда ҳам ишлаганман.

- Терма жамоа таркибида катта ўзгаришлар қилинадими ёки тажрибали футболчилардан хизматидан воз кечмайсизми?
Самвел Бабаян:
- Бугун ихтиёримиздаги жамоа Ўзбекистон тарихида энг кучли терма жамоа дея оламан. Бу жамоа билан барча истаётган мақсадга эришиш мумкин. Катта ўзгаришлар бўлмайди, сабаби тажрибали футболчилар ёшларга ўрнак бўлишлари керак. Навбатдаги йиғинга 4 нафар ёшлар терма жамоасидан футболчи чақирганмиз. Улар аста секин миллий терма жамоа ҳавосидан нафас олиб бориши керак.

Деян Журжевич: Сербия ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлди. Сабаби болалар футболига эътибор катта бўлди. Айнан шунинг ўрни жуда катта бўлди. Ўзбекистонда ҳам мулти-тизимни ишга тушириб олиш керак. Буни қанчалик тез қилсак шунча яхши.

- МТЖ ва ОТЖ мураббийлар штаби вакиллари номи аниқ бўлдими ёки яна ўзгартиришлар бўладими?
Асқар Толибжонов:
Барча терма жамоалар мураббийлар штаби шакллантирилди. Мураббийлар номи маълум. Бош мураббий ўзи истаган ёрдамчиларга эга бўлди. Энди терма жамоанинг техник гуруҳи кенгайди. Миллий терма жамоада бош мураббий Самвел Бабаян, катта мураббий Равшан Ҳайдаров, ёрдамчи мураббий Деян Журжевич, дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги ўйин услуби, фалсафаси қандай бўлади?
Самвел Бабаян: Клубда маълум фалсафани киритиш осонроқ. Терма жамоада эса футболчилар камроқ бўлишади. Жамоа рақобатбардош бўлиши, бир қатор тактик схемаларга эга бўлиши керак. Бизнинг услубимиз битта бўлади - натижага ва ғалабага эришиш. Барчамиз терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишни истайди, шу мақсад, шу орзу йўлида бирлашиб ишлашимиз лозим. Терма жамоага келган барча футболчилар жонини бериб ўйнайди, ҳар хил гапларга эътибор қилманг. Ҳар бир футболчи ватанпарвар. Миллий терма жамоада оилавий муҳитни яратишни мақсад қилганман. "Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун", бу бизнинг шиоримиз бўлади. Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашишимиз керак. Худо насиб қилса Жаҳон чемпионатига йўлланма оламиз.

- Сизни жуда тажрибали мураббий сифатида биламиз. Аммо сўнгги йилларда бош мураббий бўлиб ишламадингиз. Бу сизга таъсир қилмайдими?
Виктор Жалилов: -
Буни натижалар кўрсатиб беради. Бош мураббий бўлиб фаолият олиб бормаган бўлсам ҳам клубда маслаҳатчи мураббий сифатида ишладим. Олимпия терма жамоасининг потенциали жуда юқори. Уларга кўпроқ эътибор қилсак биз ҳам қўйилган вазифани бажара оламиз.

- 4 йил олдин олимпия терма жамоасида Марат Мифтахутдинов бош мураббий сифатида ишлаган, миллий терма жамоа устози Вадим Абрамов барча натижага жавоб берарди. Ҳозир ҳам шундай бўлмайдими?
Самвел Бабаян:
- Ҳозир энг асосий ўйинлар бу миллий терма жамоа ўйинлари. Олимпия терма жамоаси январь ойида ўйнайди. Ўша пайтга келиб мен ҳам Виктор Жалиловга ёрдам бераман. Хатто сиз журналистларнинг ҳам ёрдами керак бўлади.


Шахбоз Беғамов ва Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика