RU

Последние новости

18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  4 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  6 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз” Новости

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз”

Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян ва футболчи Азим Аҳмедовлар қатнашишди.

Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! Эртага жамоамиз Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) гуруҳ баҳслари доирасидаги илк баҳсда майдонга тушади. Очиғини айтиш керак, мазкур нуфузли мусобақанинг гуруҳ баҳслари қуръаси олдидан биз шундай даражадаги рақибга қарши ўйнашни хоҳлагандик.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. Саудия Арабистони футболида юз бераётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, “Ал Ҳилол”нинг ҳар бир чизиғида топ футболчилар жамланишган, таркибидан замонавий футболимиз юлдузлари ўрин олишган.

Хўш, кучли рақибга қарши қандай ўйин намойиш этиш керак? Бунинг учун футболчилардан аввало, юқори савияли  ўйин, интизомга бўйсуниш ва фидойилик талаб этилади. Шунингдек, бироз омад ҳам керак.  

“Ал Ҳилол” сингари кучли клубга қарши кечадиган эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Навбаҳор” билан ижобий натижага эришишни жудаям хоҳлаймиз ва клуб билан ОЧЛ мусобақасида ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажариши учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.  

Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйин жамоамиз учун қийин бўлади. Чунки “Ал Ҳилол” кучли жамоа ва жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Аммо биз – футболчилар ҳам бўлажак баҳсда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. 

– Жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Неймарга қарши кечадиган ўйинга қанчалик тайёрсиз?

Азимжон Аҳмедов: – Албатта, Неймар сингари машҳур футболчига қарши тўп тепиш биз учун шараф. Унинг ўйинини ўргандик, кўриб чиқдик ва Худо хоҳласа, учрашув давомида Неймарга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман.

– Жамоангиз жой олган гуруҳдан сизнингча, қайси жамоалар “плей-офф” босқичига йўл олади?

Самвел Бабаян: - Албатта, гуруҳимиз фаворити бу сўзсиз “Ал Ҳилол”. Қолган 3 та жамоа эса  кейинги босқичга чиқиш учун бир хил имкониятга эга.   

– “Ал Ҳилол” таркибидан кўплаб кучли легионерлар, яъни, жаҳон футболи юддузлари ўрин олишган. Уларга қарши ўйнаш учун шогирдларингизни бўлажак учрашувга қандай тайёрладингиз?   

­Самвел Бабаян: – Бўлажак рақибимизнинг нафақат легионерлари, балки маҳаллий футболчилари ҳам кучли. Боиси, улар миллий терма жамоага номзод ўйинчилар саналишади. Эртанги ўйинда “Ал Ҳилол” сардори маълум сабабларга кўра, майдонга туша олмайди. Аммо бу менимча, рақиб ўйинига унчалик ҳам ўз таъсирини ўтказмайди. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз.     

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика