Самвел Бабаян: "Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
11 ноя 2015 11:05
Новости
Самвел Бабаян: "Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
"Эртага жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Рақиб гуруҳда биринчи ўринда бормоқда. Жуда кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа. Биз КХДРнинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимзни кўрсатиб ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. КХДРга қарши муҳим ўйин кутиб турибди, шу боис барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.
"Эртага Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Машғулотларда астойидил ишладик. Насиб қилса ғалаба қозона оламиз", - дейди Ислом Тўхтахўжаев.
- 18 нафар футболчини аниқлаб олдингизми?
- Олдинда ҳали бир кун бор шу боис аниқ айта олмайман. Бироқ тахминан кимлар қайдномага киришини аниқлаб олдик.
- Эртага Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу сизнинг режаларингизга ўзгартириш киритадими?
- Йўқ. Филиппиндаги ўйинда кўрган бўлсангиз жуда кучли ёмғирда ўйнагандик. Шу боис бу борада муаммо бўлмайди.
- Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов Европа лигаси, Россия чемпионатида муҳим ҳамда оғир ўйинларда иштирок этишди. Улар эртанги ўйинга қанчалик тайёр?
- Бу иккала футболчи профессионал ҳисобланади. Тикланиш учун орада вақт бўлди. Эртага майдонга тушиб ўзларини кўрсатишларига ишонаман.
- Ислом, КХДРда ўтган ўйинда Ўзбекистон мағлуб бўлганди. Бу эртанги баҳсдан олдин сизларга босим ўтказмайдими?
- Йўқ, аксинча ўша мағлубият тасодиф эканини исботламоқчимиз.
Нарзулла Сайдуллаев
Комментарии