Самвел Бабаян: "Энг катта орзуларимдан бири "Навбаҳор"ни чемпион қилиш" 
		
		28 ноя 2019 09:31
        Новости	
	 
				 
				Самвел Бабаян: "Энг катта орзуларимдан бири "Навбаҳор"ни чемпион қилиш"
"Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Аммо одатий камчилигимиз вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмаслик ҳам кузатилди.
Сардор Мирзаев ҳужумда исталган жойда ўйнай олади, охирги икки ўйинда у марказий ҳужумда ўйнади. Бугун гол урди ва жуда фойдали ўйнади. Кейинги учрашувда қайси жойда ўйнашини ўйлаб кўрамиз.
"Навбаҳор"ни яхшигина ўрганиб чиққандик, тўпни назорат қилишимиз кераклигини тушундик. Рақибнинг чап қаноти кучли эканини билардик.
Биз бунга қадар кўп дуранг ўйнадик? Сабаби бутун баҳс давомида бир темпда ўйнай олмадик, қандайдир 10 дақиқа бўшашиш оқибатида гол ўтказардик ва якунда дуранг ўйнардик.
Анзур Исмоилов ва Ислом Тўхтахўжаев каби ҳимоячиларга ўринбосарлар борми? Ҳозирги кунда улар "Локомотив"нинг тўлақонли аъзолари ва ҳозир уларни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Яна бир неча йил ўйнашларини истардим. Албатта жамоамизда ёш ҳимоячилар бор. Бундан ташқари қишда селекция ишлари ҳам жадал давом этади.
Ҳар бир инсоннинг орзуси бўлади. 1996 йилда "Навбаҳор" чемпион бўлганида шу клуб аъзоси бўлгандим. Энг катта орзуларимдан бири бир кун келиб "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида клубни Ўзбекистон чемпиони қилиш!", - дейди Самвел Бабаян. 

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии