RU

Последние новости

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  2 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  18 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  18 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди Новости

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди

ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров бўлажак ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртага ЖЧ–2018 саралаши доирасида 6-учрашувни ўтказамиз. Сурия ҳурматга лойиқ жамоа эканига нафақат биз, балки бутун Осиё амин бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ташаббусга эга бўлишимизга қарамай, рақиб ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш қилганди. Жамоа тартибли ўйин кўрсатади, таркибида эса индивидуал маҳоратга эга бўлган футболчилар бор. Саралаш босқичида олтинчи ўйин остонасида турибмиз, бироқ оптимал таркибда ўйнаш насиб этамаяпти. Денисов майдонга туша олмайди, ҳужум чизиғидаги Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродовнинг эртанги баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Шунга қарамай, белашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва майдонда нимага қодир эканимизни кўрсатиб, биз учун керакли натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз”, – деди Самвел Бабаян.

“Асосий мақсадимиз – ЖЧ–2018 финал босқичига чиқишдан иборат. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қиляпмиз. Шу сабабли ҳар бир бўлажак ўйин катта аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, эртага энг муҳим ўйин арафасида турибмиз. Айни вақтда Россияга йўл олиш учун неча очко керак эканини ҳисоблаш ўринсиз бўларди. Муҳими ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриб, имкон қадар кўп очко олиш керак. Очколарни эса саралаш босқичи якунида ҳисоблаймиз”, – дея фикрини билдирди Бабаян.

“Терма жамоа учун эртага муҳим ўйилардан бири. Сурияга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Бу ерга бежизга келганимиз йўқ, учрашув натижаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлишига умид қиламан. 3 очкони қўлга киритган ҳолда яхши кайфият билан ортга қайтамиз, деб ўйлайман”, – деди Сервер Жепаров.

Эслатиб ўтамиз, Сурия ва Ўзбекистон қарама-қаршилиги эртага, 23 март куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.


Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика