Самвел Бабаян: "Буркина-Фасо бизни ҳайрон қолдира олди"
24 авг 2016 22:40
Новости
Самвел Бабаян: "Буркина-Фасо бизни ҳайрон қолдира олди"
- Қийин беллашувни ўтказдик. Терма жамоалар миқиёсида осон ўйинлар бўлмайди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўйин учун футболчиларга ташаккур билдираман.
Нимадан қониқмадим? Умуман олганда яхши ўйнадик. Футболчиларнинг кўпчилиги ҳар хил ҳолатда. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди.
Бу ўртоқлик ўйинини ташкил этиш ташаббуси кимдан чиқди? Мени ишим жамоани ўйинга тайёрлаш. Бу саволга Терма жамоалар маркази жавоб беради.
Буркина-Фасо бизни ҳайрон қолдира олди. Уларнинг май ойида Қозоғистон билан бўлган учрашувини кўргандик. Ўшанда улар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қола олишганди. Рақиб ҳам бугун етакчи футболчилари билан келгани йўқ. Муҳим баҳс олдидан бизга тақдим этилган спарринг рақибдан қониқдим. Ўйиндаги хато ва камчиликларни ўрганиб чиқиб, футболчилар билан чуқур таҳлил қиламиз.
Виталий Денисовнинг соғлиги жойида, ҳеч қандай жиддий жароҳат йўқ. Мен Пашинин ва Денисов билан ҳам гаплашдим. Биз ҳар доим алоқада бўлиб турибмиз.
Игорь Сергеев? Ҳа, Сергеев анчадан бери гол ургани йўқ. Лекин мен унинг имкониятларини яхши биламан. Сурияга қарши баҳсгача ҳали вақт бор ва мен Игорга керакли сўзларни топиб, уни оптимал формага қайтишига кўмаклашаман.
Хитойда Сергеев ҳар доим ҳам ўз жойида ўйнаётгани йўқ. Шунингдек, унинг жамоасида Туркия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Бурак ўйнамоқда. Йилмаз билан эса рақобатлашиш осон иш эмаслигини барча билади. Сергеев муҳим ўйинга қадар яхши тайёргарликка эга бўлишини таъминлаймиз, - дейди Самвел Бабаян.
Шаҳбоз Беғамов
Комментарии