RU

Последние новости

16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  6 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  6 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  32 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12

Самвел Бабаян: "Бундай ғалабалар жамоани янада кучайтиради" Новости

Самвел Бабаян: "Бундай ғалабалар жамоани янада кучайтиради"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян иштирок этди.
"Аввало бугун майдонга фақат ғалаба учун тушгандик, тўғри биринчи бўлимда ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Гол урганимиздан сўнг 10 киши бўлиб қолдик. Бу ғалаба янада тотли бўлди. Шундай ғалабалар жамоани янада кучайтиради. Камчилик бўлиб қолсак ҳам ҳужумга ўтдик, сабаби мақсадимиз фақат ғалаба эди. "Нафт" жуда кучли клуб эканини барча кўрди. Йигитларимизга раҳмат айтаман", - дейди Самвел Бабаян.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Кахи Махарадзе ҳам матбуот анжуманида иштирок этди. - Бугун жуда муҳим ғалабага эришдик. Шерикларим 120 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Барчани табриклайман, - дейди Кахи.

- Жамоанинг ўйинини кучайтириши мумкин бўлган футболчилар борми?
- Таркибимизда кўплаб ёшлар бор. Болтабоев, Козак яна бошқа ўйинчилар бор. Бугун мавсумдаги илк расмий ўйинимизни ўтказдик. Шу боис биздан жуда зўр ўйин кутиб бўлмасди. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик.

- "Пахтакор" футболчилар нимагадир ҳужум қилиш вақтида асосан тўпни орқага узатди. Тезкор қарши ҳужумга ўтиш борасида ишлар олиб борилаяптими?

- Айтиб ўтганимдек мавсумдаги илк учрашувни ўтказдик. Шу боис ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. 

- Машарипов бугунги ўйин билан кейинги ўйинларда асосий таркибда тушишга лойиқлигини кўрсата олдими?
- Бўлиши мумкин. У ўйинга яхши қўшилиб кета олди. Тўғри унда ҳам баъзи камчиликлар бўлди.

- "Пахтакор" Тошкентда Эрон клубларига умуман ютқазмаган. Шуни ўйладингизми?
- Биласизми ҳар қандай серия бир кун келиб якунига етади. Ўйинолди матбуот анжуманида "Нафт" 20дан ортиқ ўйиндан буён мағлуб бўлмаган дейишганди. Ўшанда биз серияга барҳам берамиз демагандим. Аммо айнан бизнинг жамоа бунга эришганидан хурсандман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика