RU

Последние новости

15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  2 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  8 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик" Новости

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклашни истардим. Дербида муҳим ғалабани қўлга киритдик. Қадрли "Навбаҳор" мухлислари, Сизларни жамоамизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Йигитларга раҳмат, улар гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа билан навбатдаги босқич масаласини ҳал этишди. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди, босқичма-босқич давом этамиз. Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик.

- Жамоа 7 ўйиндан буён бир ҳужумчи билан ҳаракат қилаяпти. Режангизда ўйинни 2 та ҳужумчи билан бошлаш варианти ҳам борми?

- Тактика бўйича Сиз билан мен гаплашмайман. Мен конкрет айтганман, бизда 10 хил ўйин услуби бор. Бизда исталган вақтда ҳужумга қўшилиб кетадиган, ҳужумчига айлана оладиган футболчилар бор. Номинал бир ҳужумчи майдонда бўлса, керак вақтида 2 та ҳужумчи услубига ҳам ўтишимиз мумкин. Бу савол бугунги кунда долзарб эмас. Биз ҳужумкор ўйин намойиш этаяпмиз.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Суперлига биринчи турида "Навбаҳор" ўйнашни истагани ҳақида гапирганди. Бу бўйича сизнинг фикрингиз қандай?

- Ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Фақат "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйинларида ҳар доим кучли интрига бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларга мухлисларнинг қизиқиши жуда юқори.

- Элгужа Григалашвилининг холати қандай?

- Унда ҳаммаси яхши, кейинги ўйинга қадар тайёр бўлади.

- Жамоада иккита бир хил таркиб шаклланган. Нега ротацияларни амалга оширмаяпсиз?

- Савол учун раҳмат. Бу мен кутган савол. Ҳозирги таркибда 7-8 нафар янги футболчилар бор. Улар жамоага мослашиб кетишлари учун вақт зарур бўлади. Кубок учрашувларида ҳам бизга Суперлига клублари тўғри келиб қолди. Захирамизда жуда яхши футболчилар бор, ҳар бир чизиқда етарлича рақобат шаклланган. Биз учун натижа жуда муҳим. Вақти келиб барча футболчиларга имкон берамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика