RU

Последние новости

21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  7 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0

Самвел Бабаян: "Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини" Новости

Самвел Бабаян: "Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "лочинлар" устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Йигитларга катта раҳмат айтаман, мухлисларни ғалаба билан табриклайман".

- "Навбаҳор" аввалги ўйинларга нисбатан тамомила бошқа жамоадек кўринди. Яъни биринчи ва иккинчи голлардан кейин тўхтагани йўқ. Аввалги баҳсларда бу шижоатни кўрмаган эдик.

- Биринчи навбатда йигитлар ўзини жуда яхши кўрсатишди. "Бунёдкор" яратган бир-икки вазиятни ҳисобга олмасак ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини. Асосийси - жамоа голдан кейин ҳам тўхтаб қолмади ва вазиятлар яратишда давом этди. Таҳлилларимизнинг фойдаси бўлди.

- Биринчи бўлимни олиб қарасак, ҳар бир чизиқдаги футболчилар ўз вазифасини тўлиқ адо этишди. Бу жамоа асосий таркиби шаклланиб улгурганидан далолатми ёки бугун шунақа бўлиб қолдими?

- Мавсум олдидан жамоани 10 киши тарк этди ва яна шунча футболчи "Навбаҳор" сафига келиб қўшилди. Буни жиддий ўзгариш деб биламан. Расмий ўйинлар ўзгаришларнинг ҳақиқий фойдасини кўрсатади. Бугун айниқса биринчи бўлимда ҳамма нарса ишлади. Нима бўлди? Йигитлар ушбу ўйин муҳимлигини тушунишди деб ўйлайман. "Бунёдкор"га қарши баҳсдаги ғалаба бизни биринчи ўринга олиб чиқарди. Руҳий жиҳатдан бу биз учун жуда муҳим эди. Яна, таҳлилларимиздаги хулосалар орқали хатоларимизни тўғирладик.

- Остон Ўруновни нега алмаштирдингиз?

- Аввалги ўйинда Остон жароҳат олганди, шу сабаб бугун уни асрашга қарор қилдим.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика