RU

Последние новости

08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  129 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6

Самвел Бабаян: "Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор" Новости

Самвел Бабаян: "Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор"

Coca-Cola Суперлига 6-тури доирасида ўз майдонида “Андижон” клубини мағлубиятга учратган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба нима бергани, мухлислар, рақиб жамоа ўйин услуби ва ўз жамоасининг ютуғи ҳақида гапирди.

“Турнир жадвалида қандай ўринда бораётган бўлсалар ҳам, бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доим шундай курашларга бой кечади. Бугун ҳам шундай қизиқарли ва кескин ўйин кўрдик. Олдинги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларга бундан бошқа натижа қизиқ эмас эди. Уларни хурсанд қилмасак бўлмас эди. Бу уларнинг ғалабаси ва ҳиссаси”, - деди Бабаян.


“Жамоамизда икки нафар яхши ҳужумчимиз бор. Вазиятдан, рақибдан келиб чиқиб иккисини биргаликда майдонга туширишимиз  мумкин. Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор. Бахтимизга жамоада юқори савиядаги икки нафар ҳужумчимиз бор”.


“Рақибнинг ўйинини кўриб ўз услуби ва мураббий имзосига эга клуб эканини айта оламан. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айта олади. Жамоа бизга қарши кучли ўйнади”.


“Аввалги учрашувлардаги ўйин билан боғлиқ инқирозни енгиб ўтгани учун футболчиларга раҳмат. Улар бугун ғалаба қозониш учун борларини бериб ўйнашди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда”.

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика