RU

Последние новости

01:55Италия Суперкубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  5 01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  7 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  2 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  2 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  14 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  3 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1

Самвел Бабаян: "Биз фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз" Новости

Самвел Бабаян: "Биз фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз"

Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

Мураббийга ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳлик қилди.

- 2015 йилги Осиё кубогида қатнашган Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистонни таққослай оласизми?
Самвел Бабаян: - Тўғриси мен таққосласам тўғри бўлмаса керак. Бунинг учун журналистлар, мухлислар ва мутахассислар бор. Таркибга 8 нафар янги футболчи қўшилган. Ҳозирги жамоамизда кўплаб ёшлар бор. Улар турли Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Ҳозирги ва олдинги ўйин услубимиз ҳақида гапириш менимча тўғри бўлмаса керак.

- Сиз Хитой клубига кўчиб ўтгач кам гол урдингиз. Бунга сабаб нима?
Игорь Сергеев: -
Илк бор хориж клубида ўйнадим. Хитойда ярим йил ўйнадим. Турли сабаблар бўлди, ўйин вақти кам берилди. Бундан ташқари мамлакатга мослашиш борасида муаммолар бўлди. Кўп гол уришга уринаяпман. Терма жамоага чақиришса демак бор кучингдан ҳам кўпроғини беришинг керак. 2 дақиқага майдонга тушсанг мана шу 2 дақиқадан фойдаланиб қолиш керак.

- Жанубий Корея терма жамоасидан қайси футболчини энг хавфли деб ўйлайсиз?

- Бу жамоанинг деярли барча футболчилари тажрибали ва Европанинг кучли клублари сафида ўйнашмоқда. Ўзимиз учун хавфли футболчиларни белгилаб олганмиз. Фақат уларнинг фамилияларини айтмайман.

- Россиядаги мундиал йўлида эртанги баҳс жуда муҳим. Жанубий Корея билан ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?

- Биз учун ҳар бир баҳс жуда муҳим. Рақиб Корея бўладими ёки бошқами фарқи йўқ. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга тушамиз.

- Сиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши кўп ўйнагансиз. Мисол учун, январь ойида Қатарда ҳам Жанубий Кореяга ютқазган эдинглар...Доим кичик ҳисобда ютқазгансизлар.
Игорь Сергеев:
- Қатардаги U-23 Осиё чемпионатини оладиган бўлсак ўша ўйинда ютқазмаслигимиз керак эди. Ўшанда ҳакам ўйин тақдирига таъсир қилган хатога йўл қўйган эди. Эртага ниҳоат ғалаба қозониб бу қора анъанага барҳам бермоқчимиз.

- Бизнинг тахминимизга кўра Ўзбекистон эртага дуранг учун ўйнайди. Сиз бу борада нима дейсиз?

- Биз ўйинга ўзига яраша тактика танлаб олдик. Футбол вазиятли спорт тури. Майдонда қандай вазият бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Ишлаб чиқилган тактикамизга қатъий риоя қиламиз.

- Хитойда кореялик футболчиларга қарши ўйнадингиз.
Игорь Сергеев: -
Профессионал даражада клуб ёки терма жамоада ўйнашнинг фарқи йўқ. Кореялик футболчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигини ўзим учун аниқлаб олганман. Буни ҳозир айтсам тўғри бўлмайди. Кореялик ҳимоячиларнинг ўйин услубини ўрганиб чиққанман.

- Нима учун Жанубий Кореяга кеч етиб келдингиз?

- Биз барчасини ҳисобга олиб чиққанмиз. Иқлимга мослашиш, футболчиларнинг бу ерга кўникиши учун вақт етарли. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. 


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика