RU

Последние новости

14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  2 14:25Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи: Филиппин – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  2 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  0 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  8

Самвел Бабаян: "2017 йилги бўлган ишлар энди - хотира" Новости

Самвел Бабаян: "2017 йилги бўлган ишлар энди - хотира"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди.

- Бугун чемпионатнинг икки етакчи жамоалари майдонда саф тортишди. Ўйиндан олдин икки жамоага ҳам юқори имконият бериб бўлмасди. Бугун биз уч очко қўлга киритиш учун қаттиқ курашдик. Афсуски, ҳисоб 1:0лигида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳам биз рақиб дарвозаси томон чиройли юришлар уюштирдик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Тўғри, ҳозирда ўйиннинг чуқур тахлилини қилиб бўлмайди. Бироқ жамоам қадам ва қадам ўйин сифатини яхшилаб бормоқда. "Локомотив" олдинга ҳаракат қилади ва янада сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.

- Жамоанинг икки қанот ҳимоясида вингерлар ўйнашди. Жамоанинг ёшлар таркиби эса биринчи ўринда кетмоқда. Наҳотки ёшлар жамоаси таркибида асосий таркиб ўрнини боса оладиган ҳимоячилар бўлмаса...
- Ҳақиқатдан ҳам ёшларимиз биринчи ўринда. Бугун уларнинг вақти эмасди. Тўғри, рақибимиз ҳам ёш футболчилардан ташкил топган. Бироқ улар бугунги кунда асосий таркибда ўйнай олишмади. Ўйиндан олдинги йиғилишда йўқотишларнинг ўрнини қай тариқа тўлдира олишимиз мумкинлигини ўрганиб чиқдик. Даврон Ҳошимов ва Олег Зотеевнинг ўрнига вингерларни қўйиш мен учун ҳам ёқимли эмас. Ўйин давомида улар кам хато қилишди ва ўзларини кўрсата олишди.

- Ўйин услуби, мураббий имзоси кўринмаётган эди.
- Ўйинни қандай кўрасиз билмайман. Аммо мен бошидан айтганман, ривожланиш зинама зина келади. Айрим ҳолатларда биз тўпни ушлаб туриш борасида ёмон, баъзида ажойиб тарзда ўйнаяпмиз. Тан оламан, ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанат бизда етишмаяпти. Ушбу жиҳат борасида ишлаш керак. Мағлуб бўлган бир неча ўйинларимизда баҳсни биз назорат қилдик ва вазиятлар яратдик. Асосий муаммоимиз - вазиятлардан фойдалана олмаслик бўлаяпти. Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда, футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳам анча яхши бўларди, балки, ўйиннинг якуний натижаси ҳам бошқачароқ кўриниш оларди. Ишлаш керак бўлган жиҳатларимиз жуда кўп. Таъкидлаб ўтганимдек, зинама зина ўйин сифатимизни яхшилаб боряпмиз.

- Нима учун жамоа иккинчи бўлимда чуқур ҳимояга ётиб олди?
- Биринчи бўлимда уриб олган голимиздан кейин ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда эса асосий эътиборни прессингга бердик. Майдоннинг ҳолати ва ҳавонинг бироз ноқулайлиги туфайли футболчилар ҳам нафас олишда қийналишди. Лекин узоқ вақт давомида юқори прессингда ўйнашнинг иложи йўқ. Баъзида ҳимояда ўтириб, омадимизни қарши ҳужумдан изладик. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Миллий терма жамоадан кетганингиздан кейин илк марта "Миллий" стадионига қайтдингиз. Бу сизга қандай босим берди?
- "Бунёдкор"нинг катта босими бор. Мамлакатимизнинг асосий аренаси. Бу ерда ўйнашнинг ўзи лаззатли. 2017 йилги бўлган воқеалар эса хотирага айланди. Энди ўтган ишларни унутиб, олдинга ҳаракат қилиш керак. Исталган мураббий ва футболчида ушбу стадионга келганидан кейин ишига бўлаётган иштиёқ кўтарилади.

Рейтинг: -437   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика