Самир Насри: “Кўп вақтимни беҳуда сарфлаганимни энди тушуняпман”
13 фев 2014 16:28
Новости
Самир Насри: “Кўп вақтимни беҳуда сарфлаганимни энди тушуняпман”
“Манчестер Сити” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Самир Насри (26 ёшда) ёшликдаги хатоларини эндигина тушуна бошлаганини таъкидлади.
- Ёшлигимизда ҳали ҳаммаси олдинда деб баъзи бир нарсаларга эътибор бермадик. Айнан шунинг учун биз ЕВРО-2012 мусобақасида мағлубиятга учрадик. Ўшанда футболчилар орасидан саралаб олинган 23 нафар ўйинчи, 65 миллионлик Франция халқи номидан иштирок этишимиз керак эди, лекин биз бунга бошқача назар билан қарадик. Мана энди қилган хатоларимни тушуна бошлаяпман. Бу каби хатоларни бошқа такрорламасликка ҳаракат қиламан, - футболчининг сўзларини келтиради RMC.
Комментарии