RU

Последние новости

14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  9

Самир Бекрич: “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам” Новости

Самир Бекрич: “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам”

Ривалдо давридан сўнг Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида бир қатор кучли легионерлар тўп тепишган Сато Минори, Олександр Пишур, Иван Милошевич, Самир Бекрич, Шакер Зуаги...

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу футболчиларнинг айримлари клубда узоқ қолишмади. Жумладан, босниялик Самир Бекрич бир ярим йил муддат ўйнаган бўлсада, эсда қоларли лаҳзаларни тақдим этди. Яқинда у билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб суҳбатлашдик. У суҳбат жараёнида Элдор Шомуродов мавзусига алоҳида тўхталиб ўтди.

- Салом Самир, ишлар қандай кетяпти? Қайси жамоада тўп тепяпсиз?

- Салом. Ҳаммаси яхши. “Бунёдкор”дан кейин Босниянинг “Железничар”да бир мавсум тўп тепдим. Сўнг мамлакатда ўз ўрнига эга “Зриньский” сафига қўшилдим. Айни дамда “Слобода” Тузла клуби аъзосиман.

- Ички чемпионат баҳслари савияси ва даражаси бўйича қитъанинг кучли лигалари билан тенглаша оладими? Томошабинларнинг футболга қизиқиши ва стадионларга ташрифи ҳусусида...

- Миллий чемпионат савияси ёмонмас. Кўплаб кучли ва маҳоратли футболчилар тўп тепишади. Терма жамоамиз ҳам 2014-йил Бразилия мундиалида қатнашди. У ерда биласиз юлдуз футболчилар кўп нарсани ҳал қилишга қодир. Масалан сардор Эдин Жеко, Миралем Пьянич, дарвозабон Асмир Бегович. Томошабинларга келсак, ҳамма жойда бўлгани каби стадионлардаги трибуналарни тўлдириб ишқибозлик қилишади.


- Келинг суҳбатимизни “Бунёдкор” жамоасидаги хотираларингиз билан давом эттирсак...

- Албатта. “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам. Ҳар бир учрашувни кузатиб боряпман. Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасига бефарқ эмасман. Кўплаб футболчилар, дўстлар орттирдим. Бундан жудаям хурсандман. Рустам Ашурматов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов, Достон Ҳамдамов каби иқтидорлар билан бир клубда бўлганимдан бахтлиман. Клубимдаги жамоадошларимга доим ўзбеклар ва у ердаги клублар ҳақида гапириб бераман. У ерда икки ажойиб йилни ўтказдим. Ҳамма-ҳаммаси учун уларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, насиб қилса яна тез орда учрашамиз. Умуман юртингиз ва Тошкент борасида гапларим кўп. Тўғриси барчангизни соғиниб қоламан.

- “Қалдирғочлар” сўнгги бор 2016 йил чемпионатимиз совриндорига айланганди. Лекин, шу вақтгача натижа қўлга киритилмади. Бироқ, клуб қошидаги академия муваффақиятли фаолият юритмоқда...

- Ҳа. Академияга гап бўлиши мумкин эмас. Эшитшим бўйича яқинда икки юлдузли номни олар экан. Кўп ёш футболчилар бор. Уларга вақт бериш керак, бир ёки икки йилдан сўнг натижа ҳам ижобий кўриниш олади ва мевасини беради. Юқорида келтирган номларим бунга яққол мисол. Кутиш лозим. Ишонч билан айта оламан жамоа кейинги йил бемалол чемпионлик учун курашади.

- Аслида “Машъал” тарбияланувчиси бўлган, катта футболчи сифатида эса пойтахтда танилган Элдор Шомуродовнинг “Ростов”да қайд этаётган кўрсаткичларидан хабардор бўлишингиз табиий...

- У нафақат клубида, терма жамоада ҳам кўплаб голлар киритяпти. Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан шодман. Шомуродовнинг Россиядаги ўйинларини кузатиб боряпман. Деярли ҳар бир ўйинда голларга муаллифлик қилмоқда. Мен ўйнаган пайт у ёш эди. Ҳозир эса юқори даражага чиқди. Унинг уша пайтдаги потенциалидан буни кутгандим. Аввалгидан кўра янада кучга тўлган.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика