Сами Ал Жабер: "Бунёдкор"га қарши фантастик ўйин бўлади"
06 мая 2014 17:49
Новости
Сами Ал Жабер: "Бунёдкор"га қарши фантастик ўйин бўлади"
Эртанги "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.
"Тошкентга яна келганимдан хурсандман. Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Бундай фантастик стадионда кучли клубга қарши ўйнаймиз. "Бунёдкор"нинг "Ал Жаиш"га қарши ўйинини кўрдик. Улар ажойиб ўйин намойиш этишди. Эртага фантастик ўйин гувоҳига айланамиз. Биринчи ўйин Тошкентда ўтиши бу яхши. Шундай бўлсада, эртанги илк учрашувда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз", - дея гап бошлади "Ал Ҳилол" бош мураббийи Сами Ал Жабер.
"Бунёдкор" ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан кучли жамоа. Уларга қарши яхши тайёргарлик кўрганмиз. Умид қиламанки, эртага ғалаба биз томонда бўлади.
"Саудия Арабистони чемпионати тугаганига бир ой бўлди. Бироқ, бир ҳафта олдин Қирол кубогида иштирок этдик. Шу боис, ҳали ўйин амалиёти борасида муаммо бўлмайди. Тиаго Невеснинг эртага ўйнай олмаслиги биз учун катта йўқотиш. Лекин таркибимизда яна 19-20 нафар кучли футболчи бор.
"Бунёдкор" ёки "Ал Жаиш"дан бирини танламаган бўлардим. Уларнинг иккаласи ҳам кучли жамоа. Қайсидир клубни ажратиб кўрсата олмайман".
"Чемпионатда юта олмадик. Мақсадимиз ОЧЛда ғолиб бўлиш".
Матбуот анжуманида Сами Ал Жаберга ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Ҳафиз ҳамроҳлик қилди. Унинг фикри қисқа бўлди: Эртага муҳим ўйинда қатнашамиз. "Бунёдкор"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Комментарии